Кўрилди

Юридик шахсни қайта ташкил этиш ватугатиш ўртасидаги ўзаро фарқ нималардан иборат?

Миллий қонунчилигимизга мувофиқ бугунги кунда юридик шахсларни қайта ташкил этиш ва тугатишнинг ўзига ҳос тартиб ва тамоиллари мавжуд.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 39-моддасига кўра,ўз мулкида, хўжалик юритишида ёки оператив бошқарувида алоҳида
мол-мулкка эга бўлган ҳамда ўз мажбуриятлари юзасидан ушбу мол-мулк билан жавоб берадиган, ўз номидан мулкий ёки шахсий номулкий ҳуқуқларга эга бўла оладиган ва уларни амалга ошира оладиган, мажбуриятларни бажара оладиган, судда даъвогар ва жавобгар бўла оладиган ташкилот юридик шахс ҳисобланади.

Шунингдек, юридик шахс Ўзбекистон Республикасининг “Фирма номлари тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ фирма номига, мухрига, ўз рамзига (логотип) ва бошқа нарсаларга эга бўлиши мумкин.

Юридик шахсларни ўз олдига қўйган мақсадига кўра,шартли равишда икки гуруҳга ажратиш мумкин. Бунда фойда олишни ўз фаолиятининг асосий мақсади қилиб олган (тижоратчи ташкилот, МЧЖ, ХК, оилавий корхона ва х.к.) ёки фойда олишни ана шундай мақсад қилиб олмаган ташкилот (тижоратчи бўлмаган ташкилот, ННТ, ҳайрия ташкилотлари ва х.к.) юридик шахс бўлиши мумкин.

Юридик шахсни қайта ташкил этиш мураккаб жараён бўлиб уни амалга оширишнинг бир қатор шакиллари мавжуд:

  • қўшиб юбориш;
  • қўшиб олиш;
  • бўлиш;
  • ажратиб чиқариш;

— ўзгартириш кўринишида амалга оширилиши мумкин. Ушбу ҳолатдаюридик шахснинг муассислари (иштирокчилари) ёки таъсис ҳужжатларида мазкур ишларни амалга оширишга вакил қилинган ваколатли юридик шахс органи қарорига мувофиқ амалга оширилади.

Юридик шахс (шахслар) қўшиб юборилганида улардан ҳар бирининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари топшириш ва қабул қилиш ҳужжатларига мувофиқ янгидан вужудга келган юридик шахсга ўтади.

Юридик шахс бошқа юридик шахсга қўшилганда, бу юридик шахсга қўшилган юридик шахснинг ҳуқуқ ва мажбурятлари топшириш ва қабул қилиш ҳужжатга мувофиқ ўтади.

Юридик шахс бўлинган тақдирда унинг ҳуқуқ ва бурчлари тақсимлаш балансига мувофиқ янгидан вужудга келган юридик шахс (шахслар)га ўтади.

Юридик шахс таркибидан бир ёки бир неча юридик шахс ажралиб чиққанда қайта ташкил этилган юридик шахснинг ҳуқуқ ва бурчлари тақсимлаш балансига мувофиқ уларнинг ҳар бирига ўтади.

Бир тудаги юридик шахс бошқа турдаги юридик шахсга айлантирилганда (ташкилий ҳуқуқий шакли ўзгартирилганда), қайта ташкил этилган юридик шахснинг ҳуқуқ ва бурчлари топшириш ва қабул қилиш  ҳужжатига мувофиқ янгидан вужудга келган юридик шахсга ўтади.

Юридик шахсни тугатиш унинг ҳуқуқ ва бурчлари ҳуқуқий ворислик тартибида бошқа шахсга ўтмасдан бекор қилиниши ҳисобланади.

Юридикшахсқуйидагиҳоллардатугатилишимумкин:

— юридик шахснинг муассислари (иштирокчилари)нинг ёки таъсис ҳужжатлари билан тугатишга ваколат берилган юридик шахс органининг қарорига мувофиқ;

— юридикшахснингамалқилишмуддати тугаганда;

— юридикшахсниташкилэтишданкўзланганмақсадгаэришилганлигимуносабатибиланёкиюридикшахсниташкилэтишчоғидақонунҳужжатларибузилишигайўлқўйилганлигисабабли, агарбубузилишларнибартарафэтиббўлмаса;

— суд юридикшахснирўйхатданўтказишниҳақиқийэмасдебтопганида;

— фаолият рухсатномасиз (лицензиясиз) амалга оширилган ёки қонун томонидан тақиқланган фаолият амалга оширилган ёхуд олти ой мобайнида (савдо ва савдо-воситачилик корхонаси эса –– уч ой мобайнида) банк ҳисобварақлари бўйича пул операцияларини ўтказиш билан боғлиқ молия-хўжалик фаолияти амалга оширилмаган, деҳқон ва фермер хўжаликлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари бундан мустасно, ва (ёки) давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан бир йил ичида устав фонди таъсис ҳужжатларида назарда тутилган миқдорда шакллантирилмаган тақдирда.

Юридик шахсни қайта ташкил этиш ва юридик шахсни тугатиш ўртасидаги асосий фарқ ундаги ҳуқуқ ва мажбуриятларни тақсимланиши ҳамда ҳуқуқий ворисликка эга бўлишида[1].

Юридик шахс қайта ташкил этилганда, дастлабки юридик шахснинг ёки шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳуқуқий ворислик тартибида кейинги қайта ташкил қилинган юридик шахсга ўтади. Бунда Фуқаролик кодексининг
50-моддасида белгиланган тартибдаамалга оширилади.

Топшириш ҳужжати ва тақсимлаш баланси қайта ташкил этилган юридик шахснинг барча кредиторлари ва қарздорларига нисбатан барча мажбуриятлари бўйича, шу жумладан тарафлар баҳслашаётган мажбуриятлар бўйича ҳам, ҳуқуқий ворислик тўғрисидаги қоидаларни ўз ичига олган бўлиши керак.

Агарда юридик шахс қайта ташкил этилганда ёки тугатилганда унинг ваколатхоналар ва филиаллари ҳам қонун ҳужжатларига мувофиқ, ўзгартирилади ёки тугатилади.

Юридик шахсни тугатиш тартиби Фуқаролик кодексининг
55-моддасида назарада тутилган тартибда амалга ошириладиган босқичларда амамлга оширилади.

Таъкидлаш лозимки, қайта ташкил этганда қайта ташкил этилаётган юридик шахснинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари муқаддам мавжуд бўлган ва янги ташкил этилаётган ҳуқуқ субъектларига универсал ҳуқуқий ворислик тартибида ўтади. Чунки улар ҳуқуқий ворисга ягона муштаракликда, яъни улар қайта ташкил этилаётган юридик шахсга қайта ташкил этиш пайтида қандай кўринишда, ҳажмда ва ҳолатда бўлган бўлса, ҳудди шундайлигича ўтказилади. Бўлиш шаклида қайта ташкил этилган ҳолатлар бундан мустасино бўлиши мумкин. Янги ташкил этилган юридик шахслардан бирига фақат мажбуриятлар, иккинчисига фақат ҳуқуқлар ўтказилади.

Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, фуқаролик ҳуқуқий хусусиятдаги балки маъмурий ҳуқуқий муносабатлар бўйича мол-мулкка нисбатан ҳуқуқларнинг ҳам ворисга ўтказилишини назарда тутади. Жумладан, солиқ қонунчилигига кўра қайта ташкил этилган юридик шахснинг солиқларни тўлаш ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича мажбуриятлари, мазкур мажбуриятлар бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмагани тўғрисида қайта ташкил этишдан аввал ҳуқуқий ворис хабардор бўлганми ёки бўлмаганми эканидан қатъий назар, унинг ҳуқуқий вориси (ҳуқуқий ворислари) томонидан ижро этилади.

Юридик шахс тугатилганидан сўнг мол-мулки қоладиган бўлса, мана шу мулкка нисбатан ашёвий ва мажбуриятли ҳуқуққа эга бўлган муассислар ўртасида тақсимланади ёки агар тугатилаётган ташкилот тижоратчи бўлмаса, кредиторлар билан ҳисоб-китоб ўтказилганидан кейин қолган мол-мулк унинг уставида кўзда тутилган мақсадларга йўналтирилади. Таъкидлаш жоизки, кўп ҳолларда нотижорат ташкилотларининг уставида бу борада мол-мулки тугатилаётган ташкилотнинг фаолиятига ўхшаш фаолият билан шуғулланувчи бошқа нотижорат ташкилотга ўтказиб берилиши кўзда тутилади.

Тугатиш жараёнида ҳуқуқий ворислик кўзда тутилмагани сабабли,
у юридик шахс мажбуриятларининг бекор қилинишини келтириб чиқаради. мажбуриятлар фақат бу ҳолат қонунда назарда тутилган бўлса сақланиб қолиши мумкин. хусусан, кишиларнинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарар юридик шахс томонидан тугатиш вақтида капиталлаштирилган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.

Шунингдек, АҚШ, Европа давлатлари, Япония, Жанубий Корея
ва Хитой давлатларида юридик шахсни қайта ташкил этиш ва тугатиш ўзига ҳос мурракаб томонлари ва статегик аҳамиятни ўз ичига олади.

Жумладан:

  • Mergers and consolidations (бирлашиш ва бирлаштириш)
  • Corporate buyouts (корпоратив харидлар)
  • Corporate takeovers (корпоратив эгаллаш (акциялар)
  • Recapitalization (қайта ташкил этиш)
  • Divestiture (Spinoffs and split-offs) (ажралиш ва ажратиш)[2]

Mergers and consolidations (бирлашиш ва бирлаштириш) бунда иккита мустақил юридик шахс бирлаштирилади. Уларнинг ҳуқуқ
ва мажбуриятлари ҳамда дебитор ва кредиторлар олдидаги ҳуқуқ
ва мажбуриятларни амалга оширишлари лозим бўлади.

Corporate buyouts (корпоратив харидлар)буCorporate takeovers (Корпоратив эгаллаш (акциялар)га ўхшаш қайта ташкил этиш ҳисобланади. Бироқ Corporate buyouts орқали корпоратив қайта қуриш ҳисобланади. Корпоратив харидлар инистутционал инвесторлар ва бошқаларни молиялаштириш орқали компания активларидан гаров сифатида фойдаланиш билан амалга оширилади.

Corporate takeovers (корпоратив эгаллаш (акциялар) бунда компания бошқа бир компаниянинг назорат қилувчи акциялар пакетини сотиб олиши ёки унга эгалик қилиш орқали амалга оширилади. Назорат қилувчи акциялар пакетига эга бўлган компания сотиб олган компаниясининг кейинги фаолиятини назорат қилш билан биргаликда унинг мажбуриятлари учун ҳам жавобгар ҳисобланади.

Recapitalization (қайта ташкил этиш) асосан молиявий инқирозга дуч келган компаниялар ва ҳукумат томонидан амалга оширилади. Молиявий инқироз даврида компания ўзининг тўлов қобилиятига эга бўлиши
ва молиявий тўлов тузилмасини ҳимоя қилиш ҳамда солиқ тўлашдан қочиш мақсадида амалга оширилади.

Divestiture (Spinoffs and split-offs) (ажралиш ва ажратиш) компаниянинг асосий бўлмаган соҳаларида юзага келган молиявий муаммоларни ҳал қилиш усули сифатида ажратиш амалга оширилади. Бу ҳам ўз ичида сотиш, айрибошлаш ва шунга ўхшаган бошқа усуллар орқали амалга оширилади. АҚШ ва Европа давлатлари, Япония, Жанубий Корея ва Хитой давлатларида энг кўп тарқалган айта ташкил этиш усули сифатида Spinoffs ҳисобланади.Бу бош компаниядан алоҳида мустақил ташкилот сифатида иш олиб борадиган бизнес бўлинмадир. Шунингдек, компания акциялари ҳам иштирокчилари ўртасида пропорционал тақсимланади.

Ҳозирги кунда ривожланган давлатлар компаниялари молиявий ҳаражатларни қисқартиши учун ишлаб чиқаришга оид бўлмаган бўлинмаларини ажратиб юборишни афзал кўрмоқдалар. Ажратиб юборилган компаниялар томонидан кўрсатиладиган хизматлар эса аутсорсинг (юридик, солиқ, бухгалтерия, аудит, озиқ-овқат ва бошқалар) орқали амалга ошириш жудда катта қулайликлар тақдим этмоқда.

 Эшонов Саидолимхон, Фарғона вилоят адлия бошқармаси етакчи маслаҳатчиси.

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *