Кўрилди

Вояга етмаган шахсларга нисбатан маъмурий жавобгарлик масаласи

Давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларнинг содир этилишига олиб келувчи сабаблар ва шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этишга, фуқароларни онгли, интизомли бўлиш, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига риоя қилиш руҳида тарбиялашга йўналтирилган тадбирлар ишлаб чиқадилар ва уларни амалга оширадилар. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида эса Қорақалпоғистон Республикаси Конституциясига ҳам мувофиқ қонунийлик,   ҳуқуқ-тартибот ва фуқаролар хавфсизлигини таъмин эта бориб, ўз ҳудудларида барча давлат органлари ва жамоат бирлашмаларининг маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги ишларини мувофиқлаштириб турадилар, ички ишлар органлари, вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиялар ҳамда уларга ҳисобдор маъмурий ҳуқуқбузарлик билан кураш олиб борувчи бошқа органлар фаолиятига раҳбарлик қилади.

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 14-моддаси маъмурий жавобгарликка тортилиш ёши деб номланган бўлиб, Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган пайтда ўн олти ёшга тўлган шахслар маъмурий жавобгарликка тортилиши кўрсатилган. Вояга етмаганларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлиги Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган ўн олти ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган шахсларга нисбатан вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиялар тўғрисидаги низомда назарда тутилган чоралар қўлланилади.

Ана шу шахслар мазкур Кодекснинг 61, 1161, 1162, 125, 1251, 126, 127, 128, 12811282, 1283, 1284, 1285, 1286,  129, 130, 131, 132, 133, 134, 135, 1351, 136, 138, 183, 185, 194, 2091, 218, 220, 221-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликларни содир этган тақдирда, улар умумий асосларда маъмурий жавобгарликка тортилади.

Содир этилган ҳуқуқбузарлик хусусиятини ва ҳуқуқбузарнинг шахсини ҳисобга олган ҳолда мазкур шахсларга нисбатан (ушбу Кодекснинг                              194-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган шахслар бундан мустасно) ишлар вояга етмаганлар ишлари бўйича туман (шаҳар) идоралараро комиссиялари ихтиёрига берилиши мумкин, ушбу Кодекснинг                                         61-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган шахсларнинг ишлари эса шу комиссияларга берилиши кўрсатиб ўтилган.

Хулоса қилиб айтганда, вояга етмаган шахслар томонидан содир этилган ҳуқуқбузарликларни олдини олиш учун вояга етмаган шахсларга масъул бўлган тегишли давлат идоралари ҳамда кенг жамоатчиликка муҳим вазифалар юклайди.

 

Д.Неъматов, Данғара  туман маъмурий судининг судъя ёрдамчиси.                                                                                 

О.Тошпулатов, Фарғона вилоят маъмурий судининг судъя ёрдамчиси.                                                                                   

 

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *