Кўрилди

Судлар фаолиятига мос бўлмаган суд ишларини назорат тартибида кўриш институти нега тугатилмоқда

Президентимизнинг “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги жорий йилнинг 24 июлидаги Фармони мамлакатимизда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари жараёнида тарихий босқични бошлаб берди.

Ушбу Фармоннинг мазмун-моҳиятини нафақат суд-ҳуқуқ соҳасида фаолият кўрсатаётган касб эгалари, балки ҳар бир мамлакатимиз фуқароси тўла англаб етиши шу соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар жараёнида муҳим аҳамият касб этади.

Ушбу Фармонга кўра, 2021 йилнинг 1январидан бошлаб суд ишларини назорат тартибида кўриш институти тугатилади.

Суд ишларини назорат тартибида кўриш институти собиқ Иттифоқ даврида шаклланган бўлиб, чин маънода мустақил суд ҳокимиятини шакллантириш жараёнида ўз аҳамиятини йўқотиб бораётган эди.

Аниқроғ айтганда айнан ушбу институт ҳозирда изчиллик билан давом этаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг моҳиятига умуман тўғри келмай қолди.

Чунки, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 43-моддасида, давлат фуқароларнинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамланган ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлайди, деб белгиланган.

Одил судлов айнан ушбу конституциявий қоидани амалда риоя этилишига хизмат қилади.

Шу боис давлат олдида суд ишларини қонун асосида ташкил қилинган мустақил ва холис суд томонидан оқилона муддатларда шаффоф ва адолатли кўриб чиқиш имкониятини тўла таъминлашдек муҳим вазифани амалга ошириш жуда ҳам долзарбдир.

Бу масала “Инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Конвенцияда ҳам назарда тутилган.

Суд ишларини назорат тартибида кўриш институти суд муҳокамасида иштирок этаётган тарафларнинг чин маънода одил судловга бўлган имкониятини бирмунча чекламоқда. Чунки, суд қарорларига қўйиладиган энг асосий талбалардан бири бу ушбу қарорларнинг қонунийлигидаир. Суд қарорларини қонуний эмас деб ҳисоблаётган суд муҳокамаси тарафлари ва бошқа манфаатдор шахслар судга ҳеч қандай назорат шакли мавжуд тўсиқларсиз шикоят қилиш имконига эга бўлиши керак. Шундагина, ҳар бир шахснинг суд ҳимоясида бўлиш ҳуқуқи таъминланади ва жамиятда судларга бўлган ишонч мустаҳкамланади.

Азамат Хабибуллаев, Жиноят ишлари бўйича Тошлоқ туман суди раиси.

 

 

 

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *