Кўрилди

Маъмурий тартиб-таомилларнинг ҳуқуқий асослари

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилинган 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегияси доирасида давлат бошқарувида “Халқ давлат органларига эмас, балки давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак” деган бутунлай янгича ғояни жорий этиш нафақат юртимизда, балки бутун дунёда ҳам ижобий эътирофларга сабаб бўлмокда. Бу эса анъанавий давлат бошқаруви ўрнига, Ўзбекистонда “давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак” деган бутунлай янгича ғояга асосланган замонавий оммавий маъмурчиликнинг жорий этилиши билан ҳам тавсифланади. Давлат органларининг раҳбар ва ходимларини халққа хизмат қилдириш учун эса қандайдир ҳуқуқий механизмларни йўлга кўйиш лозим бўлади. Шу маънода, Ўзбекистонда 2018 йил 8 январда қабул қилинган “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги Қонуннинг ўз мазмун-моҳияти, асосий принципларига кўра, давлат органларининг хусусий шахслар билан бўладиган муносабатларида уларни халқ хизматида бўлишининг ҳуқуқий механизмини шакллантирилгани энг муҳим жиҳатларидан биридир.

Замонавий шароитларда давлат бошқаруви самарадорлиги ҳар қандай давлатнинг барқарор ва жадал ривожланишига боғлиқдир. Аҳолига давлат томонидан кўрсатиладиган хизматларнинг соддалаштирилиши, маъмурий тартиб-таомилларнинг шаффофлиги коррупциявий омилларнинг камайишига, шунингдек, давлат ҳокимиятининг ички ва халқаро миқёсдаги нуфузининг ошишига хизмат қилади. Бундан ташқари, у ёки бу давлат бошқарув органи фаолияти билан боғлиқ маълумотларнинг очиқлиги, жамиятнинг ташаббускор аъзолари томонидан бериладиган самарали ғояларни ўз вақтида амалиётга татбиқ этиш имкониятини яратади.

XX аср бошига қадар маъмурий тартиб-таомилларнинг ёки унга яқин бўлган масалаларнинг мамлакатимиз худудида мавжуд бўлишининг тарихий-ҳуқуқий асосларига кўра, фуқаролар ва давлат ўртасидаги муносабатлар маълум тарзда тартибга солинганлиги ёки бу ҳақда назарий фикрлар, амалий тажрибалар мавжуд бўлганлигини кўришимиз мумкин. Албатга, келтирилган маълумотларга асосланиб, биз тадқиқ этаётган маъмурий тартиб-таомилларнинг замонавий шакл ва мазмунда мавжуд бўлгани ёки функциялангани ҳақида гапириш қийин. Аммо таҳлиллардан шуни хулоса қилиш мумкинки, ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида ўрта асрларда ҳам маъмурий тартиб-таомилларга яқин бўлган масалалар ўзига хос тарзда ривожланиб борган ва долзарб аҳамият касб этган. Маъмурий тартиб-таомиллар ҳақида гап борганда асосан “маъмурий процесс” деган умумий тушунча асосида давлат бошқарувида ижро-фармойиш берувчи органларнинг барча фаолияти маълум бир нормалар билан тартибга солиниши назарда тутилган. Ҳуқуқшунос олим Ж.Неъматовнинг фикрлашича, Совет маъмурий ҳуқуқининг юқорида келтирилган бундай илмий қарашлари Ўзбекистон мустақилликка эришганидан кейин ҳам маълум вақт давомида ўзининг таъсирини сақлаб қолган. Демак, буни қуйидагича тушуниш мумкин, яъни МДҲ давлатларида маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисидаги қонунчилик мазмунан бир-биридан кескин фарқ қилиши кўзга ташланади. Бир қатор давлатлар маъмурий тартиб-таомилларни тушунишда уни кенг маънода, яъни бутун давлат бошқарув жараёни сифатида қамраб олган ҳамда бу ҳақда қонунлар қабул қилган. Иккинчи гуруҳ давлатлар эса хорижий давлатлар мутахассислари ёрдамида ўз тилида қонун қабул қилган, лекин унинг имплементациясида бир қатор қийинчиликларга дуч келмоқда.

Бундан ташқари, яна баъзи бир давлатлар борки, улар маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисидаги қонунни ҳали қабул қилмаган. Маъмурий тартиб-таомиллар шаклан мавжуд бўлсада, моҳиятан ўзининг асл функциясини амалга ошира олмаслиги мумкин. Қонуннинг ҳуқуқий асосларини гапиришдан олдин унинг нима сабабдан ишлаши ёки ишламай қотиб қолиши ҳақида фикр билдириш лозим ва бу ҳақида турлича қарашларни илгани суриб, тегишли тартибда таклифлар ишлаб чиқилиши ҳам мумкин.

Биринчидан, давлат хизмати ва бошқа соҳаларнинг ривожлантирилиши маъмурий тартиб-таомилларни асл моҳияти намоён бўлмаслиги, функцияланмаслигига олиб келмоқда. Натижада маъмурий тартиб-таомил тўғрисидаги қонун шунчаки қоғозда қолиб кетаётгани, амалиётда эски тартиб бўйича фаолият юриталаётганини кўриш мумкин.

Иккинчидан, хорижий давлатлар мутахассислари ёрдамида ўз тилида қонун қабул қилган давлатларда қонунни тўғри тушуниш ва англаш ҳамда унинг имплементациясида жиддий камчилик ва бир қатор қийинчиликлар юзага чиқаётганлиги кўзга ташланади.

Илмий aдaбиётлaрдa мaъмурий тартиб-таомиллaрнинг мaзмун-моҳияти тўғрисидa кўплaб фикрлaр келтирилaди. Лекин мaъмурий тартиб-таомиллaрнинг ҳуқуқий асослари сифатида унинг принциплaрига алоҳида тўхталишади. Ушбу принциплар ҳaммa дaвлaтлардa ҳaм мaвжуд эмaс. Мисол учун AҚШ вa Гермaния мaъмурий тартиб-таомиллaр тўғрисидaги қонунлaридa принциплaр aлоҳидa ўрнaтилмaгaн. Чунки, ушбу принциплaр Конституция вa суд aмaлиётининг ўзида ҳaм мaвжуд. Япония мaъмурий тартиб-таомиллaри ҳам судлaр ҳуқуқнинг умумий принциплaри вa ҳуқуқий дaвлaтдaн келиб чиқиб мaъмурий тартиб-таомиллaргa суд aмaлиётидa йиллaр дaвомидa шaкллaнгaн мaълум бир принциплaрни тaтбиқ этиб боришaди. Бу эсa судлaргa мaъмурий ишлaрни кўришдa қонунни тaлқин этиш борaсидa кенг вaколaтлaр берилгaнлигидaн келиб чиқишини aлоҳидa тaъкидлaш ўринлидир.

Тaъкидлaш жоизки, нaфaқaт мaъмурий тартиб-таомиллaр принциплaри, бaлки мaъмурий тартиб-таомиллaр тўғрисидaги қонуннинг кўпгинa бошқa қоидaлaри ҳaм мaмлaкaтимиз учун янги ҳисоблaнaди. Бу борaдa рус тилидa гaрчи бир қaнчa тaдқиқотлaр олиб борилгaн бўлсaдa, ўзбек тилидa мaъмурий тартиб-таомиллaрнинг мaзмун-моҳияти, aсосий принциплaри вa бошқa қоидaлaри ҳaли ҳуқуқий жиҳaтдaн илмий тaдқиқ этилмaгaнлиги фикримизнинг яққол далилидир.

Лекин мaсaлaнинг бошқa томони шундaки, мaъмурий ҳуқуқнинг нaзaрий aсослaрини ҳaр бир дaвлaт ўзи ривожлaнтириши лозим. Бу унинг маъмурий органлари, суди ва олимларига боғлиқ бўлган ҳодиса ҳисобланади. Шу мaънодa хорижий дaвлaтлaр “қолиплaри” aсосидa эмaс, бaлки миллий қонунчилигимиз вa суд aмaлиётимиздaн келиб чиқиб, мaъмурий тартиб-таомиллaрни ўз тилимизгa тўғри ўгиришимиз зaрур. Яъни маъмурий тартиб-таомилларнинг ҳуқуқий асоси бўлган қонунни ўз тилимизга амалиётимиздан, муаммоларимиздан келиб чиқиб ишлаб чиқилиши лозим.

Aввaло шуни aлоҳидa тaъкидлaш жоизки, Маъмурий тартиб-таомиллар Қонунидa ҳозиргa қaдaр мaмлaкaтимиз қонунчилигидa келтирилмaгaн ёки кaм учрaйдигaн бир қaтор янги принциплaр мaъмурий aмaлиётгa жорий этилган. Булaргa қуйидaгилaрни мисол қилиб келтиришимиз мумкин: мутaносиблик, тинглaниш имкониятининг мaвжудлиги, ишончнинг ҳимоя қилиниши, мaъмурий ихтиёрийликнинг (дискрецион вaколaтнинг) қонунийлиги, текшириш принциплaридир. Амалга оширилган таҳлиллар жойларда маъмурий қонунчилик нормаларини қўллаш билан боғлиқ жиддий муаммолар мавжудлигини кўрсатмоқда. Хусусан, жойларда тўпланиб қолган муаммоларнинг ўз вақтида ҳал этилишини таъминламаслиги, ижро этувчи ҳокимият органлари ва улар раҳбарлари жавобгарлик соҳасининг аниқ чегарасининг мавжуд эмаслиги соҳа қонунчилигини чуқур таҳлилдан ўтказишни талаб этмоқда. Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев “Энди ҳар биримиз, энг аввало, давлат бошқаруви органлари раҳбарларининг вазифаси – ўзимиз масъул бўлган соҳа ва тармоқда ишларнинг аҳволини танқидий баҳолаш асосида зиммамизга юклатилган вазифаларни масъулият билан бажаришни таъминлашдан иборат”[i], – деб билдирган фикрлари маъмурий қонунчилик асосларини ҳам қайта кўриб чиқишни тақозо этмоқда.

Таъкидлаш лозимки, бугунги кунда маъмурий қонунчилик ўз олдига шахс ва давлат, фуқаро ва ижро ҳокимияти ўртасида юзага келадиган ижтимоий муносабатларни тартибга солиш, давлат бошқаруви соҳасида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари амалга оширилишини таъминлаш ҳамда уларни ҳимоя қилишни мақсад қилиб қўйган. Шу билан бирга, маъмурий қонунчиликда маъмурий органларнинг дискрециявий ваколатларини амалга оширишни назарда тутувчи нормалар ҳам кенг қўлланилади. Демак, бунга ўхшаш ҳуқуқий нормаларни ишлаб чиқиш айнан бир хил баҳолаш механизмлари ва дискрециявий ваколатларни мустаҳкамловчи юридик техниканинг чуқур ўйланган усул ва воситаларини қўллаш заруратини юзага келтиради.

Инъомжон ТЎЙЧИЕВ, Камола ИНАГАМОВА, Тошкент туманлараро маъмурий судининг судья ёрдамчилари.

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *