Кўрилди

Ўзбекистон Республикасида сайлов тизими

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигини қўлга киритгандан сўнг мамлкат сайлов тизимининг ҳуқуқий асосларини яратиш бўйича салмоқли чора-тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қабул қилиниши Ўзбекистон сайлов тизимининг ҳуқуқий асосини вужудга келтирди.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 117-моддасигша мувофиқ “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлаш ва сайланиш ҳуқуқига эгадирлар. Ҳар бир сайловчи бир овозга эга. Овоз бериш ҳуқуқи, ўз хоҳиш иродасини билдириш тенглиги ва эркинлиги қонун билан кафолатланади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлов тегишинча уларнинг конституциявий ваколат муддати тугайдиган йилда — октябрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказилади. Сайловлар умумий, тенг ва тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан ўтказилади. Ўзбекистон Республикасининг ўн саккиз ёшга тўлган фуқаролари сайлаш ҳуқуқига эгадирлар”.

Давлатнинг асосий қонунида хар бир Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг сайлаш ва сайланиш ҳуқуқига эга экани кўрсатилган. Бу эса жахонда умумэътиоф этилган демокартик принципларнининг энг мухим қоидаларидан бири ҳисобланди. Шунингдек, Конституция билан фуқароларнинг овоз бериш ҳуқуқи, ўз хоҳиш иродасини билдириш тенглиги ва эркинлиги кафолатланган.

Конституцияда белгиланган мазкур қоидалар Ўзбекистонда қабул қилинган Сайлов кодексининг ўзаги бўлиб хизмат қилган. Ўзбекстонда сайловларни ўтказишнинг умумий принцип ва қоидалари Конституцияда кўрсатилган бўлса, сайловни ўтказишнинг ҳуқуқий асослари Сайлов кодекси билан мустахкамланган.

Бироқ, ривожланиш ва янгиланиш жараёнлари давом этар экан хар қандай қонун ва қонуности актлари замонга мослашишга, ижтимоий муносабатларни тартибга солишда янги тенденцияларни ўзида акс эттиришга эҳтиёж сезади.

Шу муносабат билан, Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил
8 февралдаги “Сайлов қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонуни қабул қилинди. Мазкур қонун билан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 117-моддаси иккинчи қисмидаги “декабрь” сўзи “октябрь” сўзи билан алмаштирилди. Бундан ташқари, ушбу қонун билан “Референдум якунлари ҳамда давлат ҳокимияти ташкил этилишининг асосий принциплари тўғрисида”ги қонун 3-моддаси матнидаги “декабрь” сўзи “октябрь” сўзи билан алмаштирилди.

Бу шуни англатадики, мазкур қонун кучга кирган вақтдан бошлаб, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунилик палатасига хамда Қорақалпоғистон Республикаси Республикаси Жўқорғи Кенгесига, вилоятлар, туманлар, шахарлар давлат хокимияти вакиллик органларига сайлов тегишнича уларнинг конституциявий ваколати тугайдиган йилда октябрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказилади.

Албатта, сайлов муҳим сиёсий жараён. Уни ўтказиш барча давлат органлари ва фуқароларнинг жипслиги хамда уюшқоқлигини талаб этади. Бу жиҳатдан, сайлов билан боғлиқ сиёсий жараёнлар ўтказилиш муддатининг йил якунидан октябрь ойи учинчи ўн кунлигига ўтказилиши, сайлов жараёнларини ташкил этишда қулайлик яратиб, мухим сиёсий тадбирларнинг ўтказилишида иобий теецияга сабаб бўлади.

Бахтиёр ЮЛДАШЕВ, Фарғона туманлараро маъмурий судининг судьяси.

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *