Кўрилди

Туҳмат учун адолатли жазо тайинланди

Маълумки, била туриб бошқа шахсни шарманда қиладиган уйдирмалар тарқатиш, шаъни, қадр-қимматини камситилишига олиб келувчи ёлғон маълумотлар бериш туҳмат ҳисобланади. Амалдаги қонунчиликга кўра, туҳмат қилган фуқаро маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортилиши қатъий белгиланган.

Яқинда жиноят ишлари бўйича Чуст туман судида Мажбурий Ижро Бюроси ходимига туҳмат қилган фуқарога нисбатан адолатли жазо тайинланди.

Аниқланишича, 2021 йилнинг июнь ойида Чуст туманида яшовчи фуқаро О.Ж. Мажбурий Ижро Бюросининг Чуст туман бўлими ходимлари у билан қўпол муносабатда бўлиб, уни итариб, унга нисбатан тан жароҳати етказилганлигидан норози бўлиб, ходимларга нисбатан қонуний чора кўрилишини сўраб, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига ариза билан мурожаат этган.

Аризада қайд этилган ҳолатлар юзасидан Бюронинг Наманган вилоят бошқармаси томонидан зудлик билан хизмат текшируви тайинланди. Ўтказилган хизмат текшируви давомида тўпланган ҳужжатларга асосланиб, фуқаро О.Ж.нинг баданида бирон-бир тан жароҳати излари мавжуд эмаслиги ҳамда Бюро ходимлари томонидан Касб одобномаси талаблари бузилмаганлиги аниқланди.

Шу билан бирга, хизмат текшируви давомида фуқаро О.Ж.нинг юқоридаги важлари ҳамда Бюро ходимлари томонидан унга нисбатан ножўя  ҳатти-ҳаракатлар содир этилганлиги ўзининг объектив тасдиғини топмади.

Аксинча, фуқаро О.Ж. унинг оила-аъзоларидан ТИФ “Миллий банк” Чуст филиали фойдасига 15 миллион 801 минг 480 сўм кредит қарзи ва 15 минг 610 сўм почта харажатларини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари бўйича 2021 йилнинг 3 июнь куни Бюронинг Чуст туман бўлимига келиб, бу ерда бақир-чақир қилиб, давлат ижрочиси А.И.ни ҳақорат қилиб, чўнтак пичоғи билан ходимларга ташланиб, уларни урмоқчи бўлганлиги ҳолати аниқланди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан олиб борилган терговга қадар текширув  якунлари бўйича  ҳуқуқбузар О.Ж.нинг юқоридаги қилмиши Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 183- ва 40-моддалари билан квалификация қилинди. У жиноят ишлари бўйича Чуст туман судининг 2021 йил 15 июль кунги қарорига асосан жаримага тортилди.

 Қобилбек ҲАЙДАРОВ, Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий Ижро Бюросининг шахсий хавфсизлик бошқармаси  бош инспектори.

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *