Кўрилди

Ўз аёлини ўлдиришга уриниб…

Афсуски, ўз аёлини ўлдириш ёки уни ўлдиришга уриниш каби жиноятлар юртимизда учраб турибди. Шу каби жиноятларнинг яна бири Жиззах вилоятини Мирзачўл туманида содир этилди.

Жумладан, фуқаро У.И. маст ҳолатда 2021 йил 12 июль куни соат 13:00ларда Мирзачўл тумани, “Янги дала” МФЙ ҳудудидаги фермер хўжалиги дала шийпонига бориб, шу манзилда ота-онаси билан яшаётган турмуш ўртоғи П.Т.ни қасддан ўлдириш мақсадида ўзи билан олиб келган ошхона пичоғи ёрдамида унинг кўкрак қафасига икки марта, елка соҳасига икки марта, билак соҳасига бир марта уриб, икки нафар вояга етмаган фарзандларини онаси бўлмиш ўз аёлини ҳаёти учун ўта хавфли бўлган тан жароҳатлари етказди. Натижада, П.Т. кўкрак қафасида санчилиб кирган жароҳат, ўпка шикастланиши ва бошқа санчилган, кесилган жароҳатлар билан Мирзачўл туман Тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилди.

У.И. ўзининг юқоридаги ваҳшиёна ҳаракатлари билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25,97-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни қасддан содир қилганликда гумонланувчи тариқасида жиноят ишида иштирок этишга жалб қилинди.

Ҳозирги кунда Жиноят ишлари бўйича Мирзачўл туман суди томонидан айбланувчи У.И.га нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган ва тергов органи томонидан тергов ҳаракатларига киришилган.

 Мақсуд РАЙИМОВ, жиноят ишлари бўйича Мирзачўл туман судининг раиси.

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *