Кўрилди

“Йўл харитаси”нинг ижроси бажарилмоқда

Бугунги кунда Янги Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган ҳар бир ташкилот, корхона, муассаса, ҳаттоки ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи бўладими, судларми, барча-барчаси ўз фаолиятида очиқлик, шаффофлик тамойилларига қатъий амал қилмоқда.

Яқинда  Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси томонидан 2021 йил 9 мартда тасдиқланган “Йўл харитаси”нинг 185-моддаси ижросини таъминлаш юзасидан фаолиятда очиқлиқ ва шаффофликни таъминлаш мақсадида Судлар фаолиятини таъминлаш Департаментининг Фарғона вилоят ҳудудий бўлими судларни моддий таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида Фарғона вилоят суди Раёсатига ахборот берди.

Қуйида ушбу ахборот билан тўлиқ таништирамиз.

Барча соҳалар каби суд-ҳуқуқ соҳасида ҳам Давлатимиз раҳбарининг бевосита ташаббуслари билан изчиллик билан ислоҳотлар амалга ошириб келинмоқда. Шу жумладан, судларни моддий-техник жиҳатдан ва молиявий таъминлаш, судьялар ва суд аппарати ходимларини ижтимоий ҳимоя қилиш масалаларига ҳам катта эътибор қаратилмоқда.

Судлар фаолиятини моддий-техник жиҳатдан ва молиявий таъминлаш, судлар биноларини қуриш ва таъмирлаш, судлар фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш бўйича чора-тадбирларни кўриш, судьялар ва суд аппарати ходимларининг меҳнат шароитларини, моддий ва ижтимоий таъминотини яхшилаш, судьялар ва суд процессларининг хавфсизлигини таъминлаш ишларини ташкил этиш, жорий аҳволини тизимли таҳлил қилиш борасида 2021 йилнинг биринчи ярмида муайян ишлар амалга оширилди.

Хусусан, Президентимизнинг 2021 йил 13 январдаги 6134-сонли Фармонига мувофиқ умумийюрисдикция судлари тизимида фаолият юритаётган судья ва суд ходимларининг иш хақи ва унга тенглаштирилган тўловлари қарийб икки бараварга оширилди.

2021 йил биринчи ярмида бюджет ҳисобидан сметага асосан 17873,7 миллион сўм ажратилган бўлиб, 17225,3 миллион сўмлик тўланган. Шундан 117,4 миллион сўм касаллик варақалари ва ҳомиладорлик таътиллари учун тўлаб берилган. Ягона ижтимоий тўлов учун сметага асосан 4 395,8 миллион сўм ажратилиб, 4 069,8 миллион сўм ўтказиб берилган.

Суд хокимияти органларини  ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 2703,5 миллион сўмлик иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар тўланган.  Ягона ижтимоий тўловлар эса 715,1 миллион сўмни ташкил қилган.

Ҳар ойнинг биринчи санасида иш ҳақи ва унга тенг- лаштирилган тўловлар, ўн бешинчи санасида бўнак (аванс) тўловлари кечиктирилмасдан мунтазам пластик карта ва нақд пул кўринишида бериб борилмоқда.

Хизмат сафари харажатлари учун бюджет ҳисобидан сметага асосан 67,9 миллион сўм ажратилган бўлиб, 66,9 миллион сўм хизмат сафари гувоҳномалари ва буйруқларига асосан тўлаб берилган.

Шунингдек, Фарғона вилояти судларида фаолият юритаётган жами 38 нафар судья ва суд ходимларига уй-жойларни ижарага олганлик учун жами 134 миллион сўм компенсация пуллари тўлаб берилди.

Судьяларнинг ҳаёти ва соғлиғини давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги Низомга мувофиқ, судьялар ҳаётини мажбурий суғурта қилиш мақсадида “Ўзагросуғурта” акциядорлик жамияти билан суғурта шартномаси тасдиқланиб, шартномага кўра, 106 та штат жадвали бўйича 135,8 миллион сўм маб- лағ тўлаб берилди ва июль ойида 116,7 миллион сўм тўланди, жами 2021 йил учун 252,5 миллион сўмни ташкил этди.

Судья ва суд ходимларига қулай иш шароити ҳамда замонавий техника ва жиҳозлар билан таъминлаш мақсадида бюджет маблағлари ҳисобидан 684,0 миллион сўм, суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан смета харажатлари, Олий суд раиси ҳамда Департамент директори томонидан тасдиқланган Дастурга мувофиқ 4601,3 миллион сўм ажратилиши режалаштирилган бўлиб, шундан суд бинолари, иситиш тизими ва суд залларини таъмирлаш учун 996,7 миллион сўм, асосий воситалар сотиб олиш учун 3604,6 миллион сўм ажратилган. Шундан 2021 йил биринчи ва иккинчи чораги давомида 3127,2 миллион сўмлик асосий воситалар харид қилиш учун шартномалар тузилди ва вилоят, шаҳар, туман ҳамда туманлараро судларга етказилиб, ўрнатиб берилди. Бундан ташқари, жиноят ишлари бўйича судлар учун сайёр суд мажлисларида фойдаланиш мақсадида 20 дона ноутбук етказиб берилди.

Давлат бюджети ҳисобидан ажратилган маблағлар масаласига тўхталинадиган бўлсак, видеконференцалоқа тизими ўрнатиш учун 2021 йилнинг иккинчи чорагида 2 та, 240 миллион сўм;

ойнаванд қафас ўрнатиш учун 2021 йилнинг иккинчи чорагида 3 та, 102 миллион сўм сарфланди.

Суд хокимияти органларини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан ажратилган маблағлар:

28 та моноблок сотиб олиш учун – 268,8 миллион сўм;

5 та ВКА тизими ўрнатиш учун – 535 миллион сўм;

57 та стационар компьютер тўплами сотиб олиш учун – 456 миллион сўм;

39 та принтер сотиб олиш учун – 97,5 миллион сўм;

2 та А4 кўп функцияли принтер  сотиб олиш учун – 9,6 миллион сўм;

3 та ЮПС сотиб олиш учун — 34,5 миллион сўм;

3 та А3 кўп функцияли принтер  сотиб олиш учун – 21 миллион сўм;

40 та кондиционер сотиб олиш учун – 152 миллион сўм;

18 та турникет ўрнатиш учун – 162 миллион сўм;

19 та хона мебель тўп- лами учун – 107 миллион сўм;

16 та суд зали мебели учун – 160,0 миллион сўм;

116 та скамейка сотиб олиш учун – 174 миллион сўм;

326 та стул сотиб олиш учун – 130,4 миллион сўм;

8 та темир шкаф сотиб олиш учун – 16 миллион сўм;

8 та ойнаванд қафас сотиб олиш учун – 272 миллион сўм;

13 та табиий газ ҳи- соблагич  сотиб олиш учун – 46,8 миллион сўм;

8 та сув ҳисоблагич сотиб олиш учун – 12 миллион сўм;

ЖОАВББга видеокамера ва қўшимча жиҳозлар сотиб олиш учун – 88,3 миллион сўм;

вилоят суди учун 1 дона “Skoda” русумли автомашина сотиб олиш учун – 347 миллион сўм;

Олтиариқ туман судининг хизмат уйига жиҳозлар учун – 37,3 миллион сўм.

Жами: 3127,2 миллион сўмлик асосий воситалар сотиб олинди.

Шунингдек, бюджет харажатлари сметасига асосан 2021 йилнинг 6 ойи давомида 156,8 миллион сўмлик коммунал тўловлар, 56,7 миллион сўмлик хизмат автотранспортларини таъмирлаш, 107,1 миллион сўмлик архив ва бошқа харажатлар учун тўловлар, 83,8 миллион сўмлик телефон ва интернет харажатлари, 89,1 миллион сўмлик канцелярия ва хўжалик моллари харажатлари, 69,2 миллион сўмлик А4 форматидаги оқ қоғоз, 52,1 миллион сўмлик компьютер техникалари, принтерлар ва бошқа турдаги оргтехникаларни таъмирлаш, 128,0 миллион сўмлик ёқилғи ва метан газ сарфи ҳамда 19,4 миллион сўм кўмир ёқилғиси учун тўланиб, жами 762,2 миллион сўмни ташкил қилган.

Қурилиш соҳаси бўйича.

Фарғона вилоят туманлараро, туман, шаҳар судларида “Суд ҳокимияти органларини ривож- лантириш” жамғармаси маблағлари ҳисобидан капитал таъмирлаш харажатларига тасдиқланган манзилли “Дастур”га асосан, капитал таъмирлаш харажатлари учун 9 та суд биноларига, яъни фуқаролик ва иқтисодий судлов ҳайъатларига 160 миллион сўм, Фарғона туманлараро маъмурий судига 81,6 миллион сўм, Фарғона ҳарбий судининг биноси суд залларини капитал таъмирлаш учун 112,2 миллион сўм, жиноят ишлари бўйича Қувасой шаҳар судига 102 миллион сўм, жиноят ишлари бўйича Фарғона туман судига 112,2 миллион сўм, фуқаролик ҳамда иқтисодий ишлар бўйича Ўзбекистон туманлараро судлари биносини иссиқлик тизими билан таъминлаш ва суд залларини капитал таъмирлаш учун 102 миллион сўм, жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар суди ҳовлисидаги ҳудуд деворини таъмирлаш ҳамда фуқароларга кутиш зали қуриш учун 136 миллион сўм, жиноят ишлари бўйича Фурқат ва Бувайда туман судларига 112,2 миллион сўм, бинонинг иссиқлик тизими ва фасад қисмини капитал таъмирлаш учун жами 925 миллион сўм маблағлар сарфланди.

Ажратилган маблағлар доирасида, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда танлов савдолари ўтказилди ва капитал таъмирлаш ишлари 100 фоиз якунланди. Таъмирлаш ишлари якунланган объектларда 30 фоиздан 80 фоизгача молиялаштирилди. Қолган маблағлар Давлат молиявий назорат бош- қармасининг тегишли мутахассислари томонидан қайта назорат-ўлчовидан ўтказилгандан сўнг молиялаштирилиши режалаштирилди.

Шунингдек, жорий йилнинг 2-чораги учун тасдиқланган манзилли дастурга асосан, вилоят суди биносига кутиш залини капитал таъмирлаш ишлари учун 204 миллион сўм, жиноят ишлари бўйича Қўштепа туман судига 128,5 миллион сўм, фуқаролик ишлари бўйича Марғилон туманлараро судига 51 миллион сўм, суд биноларида суд заллари ва кутиш залларини капитал таъмирлаш ҳамда қўшимча тасдиқланган манзилли дастурга асосан, жиноят ишлари бўйича Тошлоқ туман судига 98,9 миллион сўм, суд биносининг суд зали ва конвой талаблари бўйича бинони таъмирлаш харажатларига жами 590,6 миллион сўм маблағ ажратилиши режалаштирилган бўлиб, лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилиб, экспертиза кўригидан ўтказилди. Электрон эълонларга жойлаштирилди ҳамда пудратчиларни танлаш бўйича танловлар ўтказилди. Бугунги кунда шартномалар расмийлаштирилиб, капитал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, вилоятдаги судларнинг асосий воситалар ва қурилиш-таъмирлаш ишлари бўйича эҳтиёжлари мунтазам ўрганиб борилиб, жорий йилнинг учинчи чораги учун:

Асосий воситаларга 1520,4 миллион сўм, Фарғона вилоят суд биноларининг техник мустаҳкамлиги, ёнғин хавфсизлиги ҳамда қўриқлаш ҳолатини комиссион тартибда текшириш Далолатномаларига асосан, маҳбусларни суд биноларига олиб келиш  ҳаракатлари тўхтатилган 3 та, яъни жиноят ишлари бўйича Фарғона тумани, Қувасой ва Марғилон шаҳар судларини таъмирлаш харажатларига 223 миллион сўм, вилоят суди биносининг иссиқлик тизими ва фасад қисмини капитал таъмирлаш харажатларига 320 миллион сўм, ҳудудий бўлимнинг омборхона биносини капитал таъмирлаш харажатларига 110 миллион сўм ва фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раисига бириктирилган Фарғона шаҳар, А.Навоий номли кўча, 67/1-уйнинг 3 хонали хизмат уйини капитал таъмирлаш харажатларига 60 миллион сўм, жами 953 миллион сўм, умумий жами 2473,4 миллион сўм  маблағ ажратишда амалий ёрдам беришини сўраб марказий аппаратга мурожаат қилинган.

 Алишер ГАЗИЕВ, Судлар фаолиятини таъминлаш Департаментининг Фарғона вилоят ҳудудий бўлими бошлиғи.

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *