Кўрилди

Ўз айбини тан олиб…

Асрни титратиб, ташвишга қўйиб турган бало, муаммолардан бири – гиёҳвандлик касаллигидир. Гап уни қабул қилиш ёинки сотишлигида эмас, унинг борлиги, жамият аъзолари, айниқса ёшларни тобора ўзига муте этиб бораётганлигидадир. Чунончи, ҳали оила қуриб, ҳаётнинг паст-баландини англаб улгурмаганлар унинг домига тушиб, заҳарланишга улгуряптилар.

1993 йилда туғилган Шаҳбоз Исамов ҳам таъкидлаганимиздек, ҳали уйланмаган. Аммо инсонни маънан, руҳан ва албатта, жисмонан енгиб, умрига чанг солувчи бу заҳар-заққумни қабул қилиб бўлган. Шу боисдир атрофдаги ўзига ўхшаш кимсалар унга мурожаат этиб туришади.

У бир грамм миқдордаги “Гашиш” гиёҳванд- лик моддасини 500 минг сўмга сотиб олиб, таниши Сарвар Бойтоевга тўртдан бир қисмини 200 минг сўмга, кейин яна сўрайвергани боис қоган уч қисмини 100 АҚШ долларига  пуллаган.

Аввалдан назоратда бўлган Ш.Исамовнинг бу галги қалтис хатти-ҳаракати ўзига панд берди. Шаҳбоз холислар иштирокида текширилганида, ёнидан чиққан 100 АҚШ доллари ҳужжатлаштириб олинаркан, у қилмишидан пушаймонлигини айтиб, айбини тан олди ва бошқа бу ишга қўл урмаслигини баён этди.

Бироқ, ҳар бир жиноий қилмиш жазога лойиқ.

Ш.Исамовга жазо та- йинлашда унинг айбига иқрор бўлиб, қилмишидан пушаймонлиги, яшаш жойидан ижобий тавсифланганлиги, муқаддам судланмаганлиги ва ёшлигини жазони енгиллаштирувчи ҳолат деб топиб, унга нисбатан Ўзбекистон  Республикаси Жиноят кодексининг 57-моддасини қўллаган ҳолда қонун санкциясида назарда тутилган энг кам жазодан ҳам камроқ жазо қўллашни лозим топди.

Ш.Исамов икки йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.

Албатта, муддао жазо эмас, тарбия! Шунга кўра, белгиланган муддат шоядки ижобий натижасини берса. Ҳолбуки, атрофимизда Шаҳбоз каби адашган ёшларни тўғри йўлга солишда аввало ҳушёр бўлмоғимиз мақсадга мувофиқ. Бунинг учун эса бизлардан жамият учун озгина фаоллик кўзи билан қараш кифоя.

 

Аброр САИДОВ,

жиноят ишлари

бўйича Яшнобод

туман судининг

раиси.

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *