Кўрилди

Рецидивист мол ўғриси

Қўқон давлат ўрмон хўжалигининг дала майдонларида қаровсиз қолдирилган қорамолларни ўғирлаб, сотувдан тушган пулларни автофалокат туфайли таъмирланаётган автомашинаси, синглисининг тўйига сарфлаб юборди

Элмурод Эшимбой ўғли муқддам бир қатор жиноий қилмишлари учун судланиб, суд томонидан “хавфли рецидивисит” деб топилганди. Бироқ, тегишлича жазоларини олган бўлсада, ўзига қарашли енгил автомашинасида автофалокат содир этиб, машинасини таъмирлаш зарур бўлиб қолганида, бирдан “ўтмиши” ёдига тушиб қолдими, далаларда қаровсиз қолдирилган қорамолларни ўғирлаб сотиш орқали муаммоларини ҳал этишга қарор қилди.

Элмурод шу масқадда ўзи яшаётган Янгиобод қишлоғига яқин ерда жойлашган Қўқон давлат ўрмон хўжалигига тегишли далаларга борди. Бу ердаги майдонларда ўтлаб юрган боғланган, боғлоқсиз қорамолларни яхшилаб кўздан кечирди ва кечаси келиб, олиб кетишга аҳд қилди.

Ўшанда ёз фаслининг август ойи эди. Қорамолларни кўздан кечириш жараёнида ҳам-  қишлоғига тегишли икки бош қора рангли новвос- чаларни ҳам шу ерда ўтлаб, арқонсиз юрганлигини кўриб, ушбу иккки бош новвосчаларни бироз кузатиб, сўнг яшаш хонадонига кетди. “Бугунги ишни эртага қолдирма” қабилида кечки пайт яна новвосчаларни кўргани дала майдонига қайтиб борди. Соат 19:30лар чамаси эди. Новвосчалар бўйнидаги арқони билан бўш ҳолатда юрган экан. Шу ерда ўтириб, қоронғу тушишини кутди. Нов- восчаларни ўғирлаб, сотиб юборишнинг яхши йўли мол олди-сотдиси билан шуғулланувчи таниши Бойматов Шуҳрат деб билди ва таниши шубҳа қилмаслиги учун унга қўнғироқ қилиб, ўзи ўтирган далага чақирди. Ш.Бойматов ўзининг “Москвич” автомашинасида етиб келгач, иккита новвосчалар сотилишини, кўриб турганидек, ўзига тегишли ер майдонида ўтлаб юрганини айтди. Гап орасида новвосчаларнинг бирор-бир нуқсони йўқлиги, автомашинасини таъмирлаш учун пул кераклиги сабабли сотаётганини билдирди. Ш.Бойматов билан савдолашиб, новвосчаларни 6 миллион сўмга сотишга келишди.

Ш.Бойматов далага келиб, новвосчаларни кўриб кетганидан сўнг, новвосчаларни арқонидан ушлаб етаклаб, Данғара туманидаги Ғумайли қишлоғида яшовчи Ш.Бойматовнинг хонадонига олиб борди.

Ш.Бойматовдан олган новвосчаларнинг пулини йўл-улов ҳодисасига учраган автомашинасини таъмирлатиш учун ишлатиб юборди.

Томоғи тақиллаб, енгил пул топишнинг мана бундай усули ҳам бор экану деб қувониб юрган Элмурод Эшимбой ўғли бошқа куни ярим тунда яна Қўқон давлат ўрмон хўжалигига те- гишли далага борди.

Бу ерда бир бош сигир ўзини ёнида новвосчаси билан арқонланиб, темир қозиқ билан ерга қоқилган ҳолатда турганлигини кўрди. Икки бош молларни атрофида ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, ерга қоқилган темир қозиғини суғуриб олди ва молларни ўзи яшайдиган Янгиобод қишлоғи томон етаклаб кетаверди. Қорамолларни қишлоғи яқинидаги дарахтзорга олиб кириб, боғлаб қўйди. Эртаси куни тушлик маҳалда икки бош ўғирлик йўли билан қўлга киритган молларни олиб келиб қўйган жойда турган ёки йўқлигидан хабар олиб келиш мақсадида борди. Моллар ўз ўрнида турганлигини кўриб, уларни боғланган жойдан бошқа ўтли жойга силжитиб, яна темир қозиқ билан қоқиб, боғлаб қўйди. Эртаси куни молларни боғлаб қўйган жойига Ш.Бойматовни олиб бориб, унга икки бош она-бола молларни кўрсатиб, ўзига тегишли эканлигини, синглисини турмушга узатаётганлиги учун уни тўйи муносабати билан сотаётганлигини айтиб, унга ушбу икки бош қорамолларни жами 6 миллион сўмга сотиб юборди.

Ш.Бойматов молларни ўзи миниб келган “Мос- квич” русумли автомашинага юклаб, олиб кетди. Элмурод Эшимбой ўғли Ш.Бойматовдан олган 6 миллион сўм пулларни синглиси Хуршиданинг тўйига сарфлаб юборди.

Элмурод Эшимбой ўғли қарасаки, қаровсиз қолдирилган қорамолларни ўғирлаб олиб келиб, сотиб юбораётган бўлсада, ҳеч ким индамаётганидан руҳландими, ёки яна чўнтагини пул билан тўлдириш истагида бўлдими, одатига биноан ярим тунда Қўқон давлат ўрмон хўжалигининг бошқа даласига борди.

Бу ерда 5-6 та катта қорамоллар бўш ҳолатда юргани, уларни ёнидаги ёзги оғилхонага ўхшаш жойда эса 4-5 дона бузоқчалар турганини кўрди. Оғилхонанинг эшиги оддий бўлиб, ёғочлардан панжара қилиб қўйилган ва эшиги эса ип ёрдамида боғлаган эди. Оғилхонанинг эшигини боғлаб қўйган ипни ечганида, бузоқчалар ташқарига чиқиб, оналарини ёнига бориб, жуфт-жуфт бўлиб туриб олишди. Сариқ рангли она-бола молни ўғирлаш учун танлади. Молни боласи новвосча эди.

Қорамолни новвосчаси билан ҳайдаб олиб бориб, мўлжалига етказгач, уйига бориб, қорамолларни боғлаш учун арқон олиб келди. Молларни дарахтзор ичига боғлаб, кўнгли тўлиб, уйига қайтиб кетди.

Эртаси куни кечки пайт соат 17ларда молларни ташлаб келган жойига борганида, бир кун олдин боғлаб кетган мол ва уни боласи боғланган жойда турганлигини кўриб, арқонидан бўшатиб, ариқда суғориб, қайта боғлаб қўйди ва ўрилган ажриқлардан олиб бориб, ташлаб қўйди.

Эртаси куни соат 13:00ларда таниши Элмурод билан кўришиб, унга тоғасини эна-бола моллари борлигини, ушбу молларни тоғасининг уйи, яъни Тумор қишлоғига олиб бориб қўйиш кераклигини айтиб, ундан бирор-бир танишида автомашина борлигини сўради. Таниши Элмурод берган рақам орқали автомашина эгаси билан гап- лашиб, унга тоғасини икки бош қорамолларини Қўқон шаҳридаги мол бозори ёнига олиб бориб ташлаб келиш учун 150 минг сўм таклиф қилди.

Айтилган вақтда “Лабо” автомашина келиб, икки бош қорамоллар юкланиб, қорамоллар Қўқон шаҳридаги Бақа-чорсу мавзесидаги таниши Бахромникига кириб борди. Молларни ўғирлик йўли билан қўлга киритилганлигини айтмасдан моллар унда туриб туришлигини, автомашина топиб, ўзи билан бирга олиб кетиши ҳақида айтиб, қорамолларни Бахромнинг яшаш хонадонини орқа томонида жойлашган бўш томорқага олиб ўтиб, боғлаб қўйди. Ўзи эса Данғара туманидаги Ғумайли қишлоғида жойлашган “Элмурод” чойхонасига бориб, ошпаз Жаҳонгир билан кўришиб, унга ўзининг сотиладиган моллари борлигини айтди. Шу тариқа Олимов Мақсуджон билан боғланиб, М.Олимов билан Мастона бозорини рўпарасида кўришиб, мол турган жойга олиб борди. Молларни 6 миллион 100 минг сўмга сотишга келишиб, сотиб юборди.

Албатта, Элмурод Эшимбой ўғли ҳар гал Қўқон давлат ўрмон хўжалигига тегишли далаларга мол ўғирлаш учун борганида, ўрмон хўжалигининг турли томонларида жойлашган далаларга борарди. Токи, битта жойдан мол ўғирлаб, қўлга тушиб қолмаслик учун.

Қўқон давлат ўрмон хўжалигига қарашли дала майдонига бу сафар ҳам тунги соат 22:00ларда борганида, ҳаво совуқроқ эди. Бу ерда ҳам қорамоллар қаровсиз қолдирилган. Икки бош қора-ола нов- восчалар эса боғланган ҳолатда экан. Новвос- чаларни ерга қоқилган темир қозиқдан суғуриб ечиб олиб, яшаш хонадонига яқин жойга олиб келди.

Ушбу новвосчаларни ҳам сотиб, чўнтагини пулларга тўлдириш мақсадида эди. Эртаси куни моллардан хабар олиш учун бормади, чунки хабар олиш учун борса, эгалари кўриб, сезиб қолишидан чўчиди. Индинисига эрталаб соат 7ларда новвосчалар боғланган жойга боргандики, молларни эгалари келиб, молларини ким бу ерга олиб келиб боғлаб қўйганлигини аниқлаш мақсадида кузатиб туришган экан. Элмурод Эшимбой ўғли қўлга тушиб қолишдан қўрқиб, уйи томон ортга чопди. Аммо ўғри  ким эканини эгалари ИИБ ходимлари билан биргаликда аллақачон билиб бўлишганди.

Элмурод Эшимбой ўғлининг ортидан уйига ИИБ ходимлари кириб келишди ва ноилож қолган Элмурод Эшимбой ўғли ўз қилмишлдарини бўйнига олишга мажбур бўлди.

Шундан сўнг икки бош бозор баҳоси 10 миллион сўмлик чорва моллари Олимов Махсадхўжадан далилий ашё сифатида олинди. Дарахтзор ичига яшириб қўйилган 2 бош новвосчалар ҳам топилди.

Суд жараёнида жабрланувчилар Ж.Мамажоновга 12 миллион сўм, Э.Рўзматовга 6 миллион сўм, А.Абдураҳмоновга 7 миллион сўм, Х.Бобоевга 10 миллион 50 минг сўм, А.Ашуровга 10 миллион  сўм, фуқаровий даъвогар М.Олимовга 6 миллион 100 минг сўм миқдорида етказилган моддий зарар тўлиқ қоплангани инобатга олиниб, амалдаги қонунларга биноан Элмурод Эшимбой ўғлига нисбатан 5 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.

Ҳа, албатта, хавфли рецидивист Элмурод Эшимбой ўғлининг осон пул топиш усули – жиноят йўли билан муаммоларини ҳал этишга қаратилган хатти-ҳаракатларининг натижаси яна қамоқхонага равона бўлиш билан тугади.

 

Ҳаётбек

СОТВОЛДИЕВ,

жиноят ишлари

бўйича Данғара

туман судининг

раиси.

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *