Кўрилди

Хотинининг машинасида маст ҳолда

бўлган фуқаро тиббий текширувдан чиққанидан сўнг йўл патруль хизмати ходимини икки мушт уриб, унга тан жароҳати етказди

Йўлчибой (исм-фамилиялар ўзгартирилган) ўша куни хотинининг номида бўлган “Матиз” русумли машинани миниб, танишининг уйига қараб кетди. Чунки, танишидан 250 минг сўм қарзини олмоқчи эди. Бироқ, аксига олиб, таниши уйида эмас экан. Шу ерда спиртли ичимлик ичиб ўтирган одамларга қўшилиб олдида, машинада келгани ҳам ёдидан кўтарилиб, Йўлчибой спиртли ичимлик ичиб ўтираверди.

Афсуски, кўп ҳолатларда бундай вазиятда ўтирганлар, айниқса орага бегона одам аралашган бўлса, пираворди жанжал билан тугайди.

Йўлчибой қўшилган “жамоат”да ҳам худди шундай бўлди. Йўлчибой ўтирган шишадошлари билан жанжалга киришиб кетди. Жанжалнинг “овозаси” эса шу яқин ўртада тунги пост патруль хизматини ўтаётган милиция ходимларигача етиб борди. Чунки, маст бўлиб олиб, жанжаллашаётганларнинг бирини автомашинаси бор. Қолаверса, жанжалнинг олди олинмаса, иккинчи бир фалокатни бошлаб келиши мумкин эди.

Шу ерда жанжалкашларнинг шахсларига аниқлик киритилгач, ҳақиқатдан ҳам Йўлчибойнинг “Матиз” автомашинаси бор экани маълум бўлди. Жанжалкаш Йўлчибой маст бўлиб олиб, машина миниб келган деган гумонга борган пост патруль хизмати ходимлари йўл патруль хизмати ходимларини  рация орқали чақиришди.

Шундан сўнг ишлар тезлашиб кетди. ЙПХ ходими уни тиббий текширувдан ўтказиш учун Қўқон шаҳар наркология диспансерига олиб бориши талаб этиларди. Икки ўртадаги сур-сурлар билан ниҳоят Йўлчибой наркология диспансерига олиб борилди. Аммо Йўлчибой машинани  жанжаллашган ергача соғ ҳолда миниб келиб, сўнг спиртли ичимлик ичганини, ҳали машинага ўтирмаганини иддао қилсада, ЙПХ ходими унинг бу иддаоларни эътиборга олмасди. Йўлчибой шу сабаб мастлиги аниқланган тиббий ҳужжатга имзо қўйишдан ҳам бош тортди.

Алҳол нарколгия диспансерига Йўлчибойнинг турмуш ўртоғи ҳам етиб келди. Автомашина жарима майдончасига олиб кирилган, тиббий текширув тугаган, Йўлчибой уйига кетиши мумкин эди. Фақат автомашинасини миниб эмас.

Наркология диспансеридан чиқишгач, кутилмаганда Йўлчибой машинасини тополмай қолди-ю,  қаерда эканини ЙПХ ходимидан сўради. ЙПХ ходими эса “Матиз” автомашинаси жарима майдончасига олиб кирилганини, ўзи маст бўлгани учукн тиббий текширувдан ўтказилиб, уйига кетишига рухсат берилаётганини айтиши билан, Йўлчибой аламига чидолмадими, ЙПХ ходимининг юзига мушт солиб юборди…

Кейинчалик суд тиббиёт экспертизасининг хулосасида ЙПХ ходимида бош мия калла ёпиқ шикасти, бош мия чайқалиши, ўнг оёқ соҳасида ва пастки жағ чап томонларида қонталашлари каби тан жароҳатлари бўлиб, бу тан жароҳатлари олти кундан кўп, йигирма бир кундан кам бўлган муддатга соғлиғини бузилишига олиб келган енгил тан жароҳатлар тоифасига кириш- лиги аниқланди.

Суд ҳукми билан йўл патруль хизмати ходимининг юзига икки мушт уриб, тан жароҳати етказган Йўлчибойнинг жиноий қилмиши атрофлича кўриб чиқилиб, унга нисбатан амалдаги қонунларга биноан 1 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

 

Машрабжон УЛУҒБЕКОВ, жиноят ишлари бў- йича Қўқон шаҳар судининг судьяси. 

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *