Кўрилди

Қимматфуруш дорифурушлар жазосини олди

Беҳзод Тошпўлатов ва Равшан Юсубжонов дори воситаларини дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш ҳамда олинган фойдани бўлишиб олиш ҳақида олдиндан тил бириктириб, тузилган жиноий режага асосан Б.Тошпўлатов Р.Юсубжоновга “ergoferon” номли дори воситасини топиб бериш ҳақида мурожаат қилган фуқаро Ш.Юсупова билан боғланиб, у билан ҳар бир қути “ergoferon” дори воситасини 100 минг сўмдан сотишга келишиб олди.

Фуқаро Ш.Юсупова Б.Тошпўлатовнинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари юзасидан унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраб, Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармасига ёзган аризаси юзасидан ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро Б.Тошпўлатов Ш.Юсупова билан Фарғона шаҳридаги А.Навоий номли кўчада учрашиб, тадбир учун махсус ажратилган 4 миллион сўм эвазига 40 дона қутиларга жойлаштирилган жами 800 дона “эргоферон” дори таблеткаларини дорихоналардан ташқарида сотган вақтда ушланди ҳамда Б.Тошпўлатовдан 4 миллион сўм пуллар, шартли харидор Ш.Юсуповадан 40 дона қутидаги дори воситалари холислар иштирокида тузилган баённомага асосан ашёвий далил тариқасида олинди.

Шундан сўнг Б.Тошпўлатовнинг аризасига асосан тадбир давом эттирилиб, Б.Тошпўлатов Фарғона туманидаги “Чимён” маҳалла фуқаролар йиғини, “Мустақиллик” кўчасида жойлашган “Муҳаббат” номли дорихонада Р.Юсубжонов билан кўришиб, унга сотилган “ergoferon” дори воситасининг фойдаси ҳисобидан тадбир учун махсус ажратилган 1 миллион 200 минг сўм пулларни берган вақтда ушланиб, Р.Юсубжоновдан 1 миллион 200 минг сўм пуллар холислар иштирокида тузилган баённомага асосан ашёвий далил тариқасида олинди.

“Континент имкон баҳо” МЧЖнинг баҳолаш ҳисоботига кўра, ашёвий далил тариқасида олинган “ergoferon” номли дори воситаси қутисининг тавсиявий қиймати 50 минг сўмдан эканлиги кўрсатилди.

Суд ҳукми билан Б.Тошпўлатовга 13 миллион 380 минг сўм, Р.Юсубжоновга эса 14 миллион 495 минг сўм жарима жазолари тайинланди.

 

Давлатжон АШУРОВ, Бош

прокуратура ҳузуридаги

Департаментнинг Фарғона

вилоят бошқармаси

ходими.

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *