Кўрилди

2 нафар ходим ишига қайта тикланди

Мажбурий Ижро Бюросининг Андижон шаҳар бўлими иш юритувига фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг жорий йилни 4 июнидаги даъвогар Б.Қ.ни “Elektroqishloqqurilish” АЖ 1-сонли механизациялашган жамланмага техника хавфсизлиги ва меҳнат муҳофазаси бўйича муҳандиси вазифасига, шунинг- дек, даъвогар К.Ў.ни жамланманинг кадрлар бўйича инспектор лавозимига қайта тикланиши бўйича ижро варақаси келиб тушганди.

Маълумки, амалдаги меҳнат қонунчилигига асосан, меҳнат шартномаси ғайриқонуний равишда бекор қилинган ёки ходим ғайриқонуний  равишда бошқа ишга ўтказилган ҳолларда, у иш берувчининг ўзи, суд ёки бошқа ваколатли орган томонидан аввалги ишига тикланиши лозимлиги белгилаб қўйилган.

Мазкур талаб асосида “Elektroqishloqqurilish” АЖ 1-сонли механизациялашган жамланмага Бюро ходимлари томонидан тегишли тартибда талабнома юборилиб, ижро ҳаракатлари олиб борилди. Натижада жамланма бошлиғининг буйруғи билан ходимлар Б.Қ. ва К.Ў.лар  ўз вазифасига қайта ишга тикландилар.

 Шоҳруҳ УМАРАЛИЕВ,

Бош прокуратура ҳузу-

ридаги МИБнинг Андижон

шаҳар бўлими бошлиғи.

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *