Кўрилди

62 миллион сўм қарз ундирилди

Мажбурий Ижро Бюросининг Олтинкўл туман бўлими иш юритувига фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг 2020 йил 16 июнь кунги ижро варақасига асосан даъвогар Х.А. ва И.М.лар фойдасига жавобгарлар А.Т. ва Ш.С.дан солидар тартибда 162 миллион 430 минг 400 сўм қарздорликни ундириш тўғрисида ижро ҳужжати келиб тушганди.

Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 23-моддасига асосан ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, қарор нусхалари тарафларга юборилиб, ижро ҳаракатлари давомида жавобгарларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан четга чиқиш ҳуқуқлари вақтинча чекланди.

Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида жавобгар шахслардан юқорида кўрсатилган жами 162 миллион 430 минг 400 сўм тўлиқ ундирилиб, даъвогар шахсларга топширилиши таъминланди.

 

Нодир РЎЗИЕВ, Бош

прокуратура ҳузуридаги

МИБнинг Олтинкўл туман

бўлими бошлиғи.

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *