Кўрилди

Булоқбошида яна бир оила тикланди

Фуқаролик ишлари бўйича Хўжаобод туманлараро судининг 2010 йил 26 июлдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор Ф.П.дан ундирувчи М.П. фойдасига бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун ҳар ой топган даромадининг 1/4 қисми миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Мажбурий Ижро Бюросининг Булоқбоши туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро иши юритиш қўзғатилганди.

Олиб борилган тарғибот ва тушунтириш ишлари натижасида, бу оила яраштирилди. Бугунги кунда мазкур оила фарзандини бирга тарбиялайдиган бўлди.

Шу сабабли мазкур ижро иши ярашувдан кейин Ўзбекистон Рес- публикасининг «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунининг 40-моддаси 1-қисми билан тугатилди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 5 ойи давомида Бюронинг Булоқбоши туман бўлими томонидан 65 дан ортиқ оилалар яраштирилди, 164 нафар алимент тўловчилар ишга жойлаштирилди.

 

Камолиддин ЗУЛФИЕВ,

Бош прокуратура ҳузурида-

ги МИБнинг Булоқбоши

туман бўлими бошлиғи.

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *