Кўрилди

ЛОҚАЙДЛИК САБОҒИ

Ёҳуд алимент тўламай юрган оталар озодликдан

маҳрум этилгани тўғрисида

Ҳар бир инсон оила қурар экан, оиланинг муқаддаслиги, фарзандлар олдидаги масъулият ва жавобгарликни теран англамоғи зарур. Бироқ,  орамизда оиласи бирдамлигини йўқотиб, болалари олдидаги бурчларини унутиб қўяётган ота-оналар ҳам кўплаб учраб туради. Қуйида мана шундай шахслар тақдири ҳақида баён этамиз.

Ширин орзулар оғушида турмуш қурган хўжаободлик Ё.Н. ва Г.Р.лар бир нафар фарзандли бўлишгач, уларнинг оиласи дарз кетди. Натижада иш ажримгача етиб бориб, фуқаролик ишлари бўйича Хўжаобод туманлараро судининг 2016 йил 14 ноябрдаги суд буйруғига асосан қарздор Ё.Н.дан ундирувчи Г.Р. фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундирилиши белгиланди. Бироқ, Ё.Н. ўз фарзанди олдидаги бурчини унутиб, алимент пулларини тўлашдан бўйин товлаб келди. Шу сабабли, унга нисбатан Жалақудуқ туман маъмурий суди томонидан 2020 йил 16 мартда 15 кунлик маъмурий қамоқ жазоси тайинланганди. Бундан хулоса чиқармаган Ё.Н. белгиланган жазосини ўтаб бўлгандан сўнг ҳам алиментдан бўлган қарздорлигини тўламай юраверди. Натижада 5 миллион 254 минг 236 сўм алимент қарздорлиги тўланмай келди.

Жиноят ишлари бўйича Хўжа- обод туман суди ушбу ҳолат бўйича ишни кўриб чиқиб, Жиноят кодексининг 122-моддасини 1-қисмига асосан Ё.Н. га нисбатан 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.

Шунингдек, фуқаролик ишлари бўйича Хўжаобод туманлараро судининг 2019 йил 14 апрелдаги суд буйруғига асосан ундирувчи Г.Т. фойдасига қарздор Т.А.дан бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш кўрсатилганди.

Бироқ, оталик масъулиятини унутиб қўйган Т.А. алиментдан бўлган қарздорлигини тўлашдан бўйин товлаб юрди. Оқибатда алимент қарздорлиги 11 миллион 647 минг 492 сўмни ташкил этди. Қарздор Т.А.нинг ҳам иши жиноят ишлари бўйича Хўжаобод туман суди томонидан кўриб чиқилиб, унга нисбатан 4 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

 

Бобиржон СОТИБОЛДИЕВ,

Бош прокуратура ҳузурида-

ги МИБнинг Андижон вилоя-

ти бошқармасини

суриштирувчиси

 

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *