Кўрилди

Андижон: юридик техникум ўқувчилари учун пресс-тур

Шу йилнинг 5 июль куни Мажбурий Ижро Бюросининг Андижон вилояти бошқармаси ташаббуси билан юридик техникум ўқувчилари учун пресс-тур ташкил этилди. Унда Андижон юридик техникумининг 30 нафар ўқувчилари қатнашишди.

Ташкил этилган пресс-турдан кўзланган асосий мақсад – ёшларни касбга қизиқтириш, касб этикасига риоя қилиш, ўз устида мунтазам равишда ишлаш ва кучли билим эгаллаш каби хислатларни шакллантиришдан иборат бўлди.

Пресс-тур аввалида бошқарманинг мажлислар залида ўқувчи-ёшлар билан давра суҳбати ўтказилди. Давра суҳбатида бошқарманинг кадрлар шўъбаси катта инспектори Бобур Қосимов Мажбурий Ижро Бюросининг фаолияти, хизматга қабул қилиш талаблари бў- йича тушунчалар берди. Ўз ўрнида ўқувчилар соҳага оид ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар ҳам  олдилар.

Шундан сўнг пресс-тур иштирокчилари бошқарманинг туманлараро бўлими, суриштирув ва маъмурий амалиёт, ахборот таъминоти ва қидирув ҳамда мурожаатлар билан ишлаш шўъбалари фаолияти билан яқиндан танишдилар.

Шунингдек, вилоят бошқармасининг алоҳида муҳим ишлар бўйича ҳамда суд ҳужжатлари ва  бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш бўлими катта инс- пекторлари томонидан ижро ҳужжатлари бў- йича ишларни ташкил этиш юзасидан тушунчалар берилди, шу билан бирга, ўқувчи-ёшлар ижро ҳужжатлари бўйича расмийлаштирилган айрим ҳужжатлар намуналари билан танишиш имкониятига эга бўлдилар.

Айниқса, мурожаатлар билан ишлаш шўъбаси томонидан замонавий ахборот коммуникациялар имкониятларидан фойдаланилган ҳолда келаётган ариза ва шикоятларни қабул қилиш жараёнлари уларда катта қизиқиш уйғотди.

Мазкур тадбир орқали талаба-ёшлар Бюро органлари фаолияти тўғрисида етарлича тасаввур ва маълумотга эга бўлишди. Келгусида шу каби тадбирлар давом эттирилиши таъминланади.

 

Ойиста

АБДУРАҲМАНОВА,

Бош прокуратура

ҳузуридаги

МИБнинг

Андижон вилояти

бошқармасини

катта инспектори.

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *