Кўрилди

“Билиб туриб  босди тиконни”

Бугунги глобаллашув жараёнида “диний экстремизм” тушунчаси шунчалик кенг истеъмолга кирдики, ҳар қандай одамни тўхтатиб, бу сўзларнинг маъносини сўрасангиз, сўзсиз таърифлаб беради.

Бироқ, орамизда шундай одамлар ҳам борки, била туриб “диний экстремизм” кўчасига киради. Хаёлида фақат “ҳар бир мусулмон киши ислом динини дунёга ёйиш йўлида бошқа мусулмон диёрларга ҳижрат қилиши, ислом динининг душманлари бўлган кофирларга қарши жиҳод қилиши, бунинг учун эса жиҳодий амаллар олиб борилаётган юртларга бориб, у ердаги мужоҳид биродарларга қўшилиш, кофирларга қарши жиҳод амалларида қатнашиб, шаҳид бўлиш, ҳар бир шаҳид кетган мусулмон банда охиратда жаннатда бўлиш” бўлиб қолади.

Тошкент шаҳрилик Қимматхон (исм-шарифлар ўзгартирилган) ҳам 2013 йил 20 январь куни эри билан Бирлашган Араб Амирлигига ишлаш учун боргач, курсдошининг “Мадад” исмли укаси эр-хотинга иш топиб беришга хўп уринди. Аммо эплолмади. Чунки, эр-хотин тузук-қуруқ на тил биларди, на бу давлатнинг қонун-қоидаларини. Бироқ, Бирлашган Араб Амирликлари давлатида исломий тартиб-қоидалар амал қилиниши зарурлиги туфайли бу ерда Насибахон билан таниш қолди-ю, намоз ўқиш мақсадида масжидга чиқа бошлади. Масжидда мисрлик “Аният” исмли аёл билан танишиб, ундан Қуръон ўқиш бўйича дарс олишни бошлаб юборди. Сўнгроқ эса Насибахон орқали Кароматхон билан ҳам танишди. Аммо мамлакат пойтахти Дубай шаҳрида уй-жой ва яшаш қимматлик қилаётган эди. Дубайдаги ишсизлиги сабаб юртидан йиғиб-териб келганларининг ҳам таги кўриниб қола бошлаганди. Шу сабабли таниши Кароматхоннинг таклифи билан Шаржа шаҳрига, янги таниши Кароматхоннинг уйига кўчиб ўтишди. Янги шаҳардаги янги уйда улар билан қўшни сифатида ўзбекистонлик Нодир ҳам турмуш ўртоғи Лайлохон ва фарзандлари билан бирга яшаётган экан.

Лайлохоннинг Хадича исмли қизи “Махфиро” номли масжидда “Асма” исмли мисрлик аёлдан диний сабоқ олганлигини эшитиб, Қимматхон  ҳам мазкур масжид- га бориб, мисрлик “Аят” исмли шахсдан Қуръондан сабоқ олишни бош- лади.

Қуръон ўқишни амал-тақал қилиб ўзлаштириб олгач, 2013 йилнинг май ойида “Наргиза” исмли аёлнинг 10 ва 11 ёшли қизларига, курсдоши Собирнинг 13 ва 11 ёшли қизларига ижарада яшаётган уйида Қуръонни ўргата бошлади.

2014 йил ёз ойларида Сурия ва Ироқ ҳудудида халифалик давлати ўрнатилгани тўғрисида интернетдан ўқиб кўриб, билиб олди.  Танишлари Каромат ва Ханифа билан халифалик давлатига бориб яшаш орзусида ўзаро фикрлаша бошлади. 2014 йилнинг куз ойларидан бошлаб 2015 йилнинг ноябрь ойига қадар курсдоши Собирнинг турмуш ўртоғи Холида, унинг қизлари Фотима ва Омина, Собирнинг укаси Мадад, унинг турмуш ўртоғи Дилфуза, қизи Марям, тошкентлик Ҳикматулло, унинг турмуш ўртоғи Сурайё, фарзандлари Умида ва Робия, Д.Алимуҳаммедова, М.Касимов, унинг турмуш ўртоғи Г.Абдураҳманова, У.Халилова, М.Хаджаева, Р.Мусаипхонова, Х.Абдураҳманова, Н.Мўминова, М.Мўминова, Ш.Сидиқов, унинг турмуш ўртоғи Д.Сидиқова, Ф.Абидова, М.Аҳмаджанов, унинг турмуш ўртоғи М.Алимова, А.Мусажанов, унинг турмуш ўртоғи Ф.Мусажанова ва Ф.Абдураҳманова билан танишиб олди. Янги танишларининг аёлларига Қимматхон Куръондан дарс бера бошлади. Аммо Қимматхон ўзидан дарс олаётганларга таҳоратсиз ҳолатда ҳам Қуръон китобини ушлаш мумкин эканлигини айтгач, дарс олувчиларнинг баъзиларида Қимматхонга нисбатан шубҳа уйғонди, шунингдек Қимматхон тўғрисида диний оқимларга қўшилиб кетгани тўғрисида ҳам ҳар-хил гап- лар тарқалгани учун унинг дарсларига баъзилар қатнашмай қўйди. Лекин Қимматхонни бу нарсалар сира ташвишга солмади.

Бу вақтга келиб, Г.Абдураҳманова ва Ф.Мусажановалар Қимматхонга “Ислом давлати”да халифат ўрнатилгани, у ерга турмуш ўртоқлари билан “ҳижрат” қилмоқчи эканликлари тўғрисида айтиб қолишди.

2014 йил сентябрь ойида жияни Шокир Шаржа шаҳрига келганидан кейин уни Қимматхоннинг эри “Зейид” қишлоғидаги А.Раимовнинг ҳужрасига юборди. Бу ерда “Ислом давлати”га даъватлар қилинганлиги сабабли Кароматхоннинг ўғли Шариф ИШИДга қўшилиш мақсадида юрганлигини эшитиб қолди. 2015 йил апрель ойида Шариф Туркия орқали Сурия давлатига кетганлигини, унинг орқасидан онаси Кароматхон ва отаси ҳам Сурияга “ҳижрат” қилиб чиқиб кетишганлигини, уларни Туркиядан “Абу Закарё” исмли шахс чиқариб юборганлигини, М.Каримова ҳам 2015 йилнинг июнь ойида Туркияга “ҳижрат” қилиб, у ердан 2015 йил август ойида Сурияга чиқиб кетганлигини, у ерда “Косоний” исмли шахсга турмушга чиққанлигини ва Ироқ давлатига кўчиб ўтишганлигини эшитди.

Олий маълумотли, бир нафар фарзанди бор бу аёл Шаржа шаҳрида шу тариқа яширин равишда фаолият юритиб келган “жиҳодчилар” диний экстремистик ташкилотининг фаол аъзолари билан тил бириктириб, ўзининг экстремистик ва ақидапараст руҳдаги диний дунёқарашини бойитиб, дастлабки тергов жараёнида шахсини аниқлашнинг имкони бўлмаган номаълум шахслар билан узвий мулоқотда бўлиб, ҳижрат, жиҳод ва шаҳидлик мақомига эришишни тарғиб қилувчи маърузаларни тинглаб, улар билан иймонлашиб, шу шаҳарда вақтинча яшай бошлади. Ва нияти Сурия давлатига бориб, яшаш бўлиб қолди. Унинг назарида аллақачон Сурияда халифалик давлати қурилган, у ердаги одамлар гўё жаннатда яшаётгандек мазза қилиб ҳаёт кечиришарди.

Ўша вақтда Сурия давлатида юз бераётган урушни зимдан кузатиб турган Қимматхон Сурия ва Ироқ давлатига чиқиб, “Ишид” халқаро террористик ташкилотига қўшилган М.Каримова ва Кароматларнинг даъватлари таъсирига тамомила берилиб қолди. Аввалдан тинч-осуда юртини ташлаб, хаёлида гавдаланган халифалик давлатида яшаш, кофирларга қарши урушларда қатнашиш, мужоҳидларга қўшилиб, шаҳид бўлиш аҳдига тушиб қолган Қимматхон Ўзбекис- тонда қолган яқинлари тугул, бир нафар вояга етмаган фарзандининг келгусидаги тақдирини ҳам ўйлаб кўрмади.

Бирлашган Араб Амирликларининг “Зейит” туманида яшовчи А.Раимов томонидан ташкил этилган “ҳужра”даги жамоат йиғилишларида Қимматхоннинг турмуш ўртоғи Акбар ҳам қатнашиб, ушбу йиғилишда Муҳаммад ибн Абдулваҳобнинг “Уч асос” тўғрисидаги ва яна муаллифи ноаниқ бўлган шахс- ларнинг “ҳижрат”, “жиҳод”, “шаҳидлик” тўғрисидаги китоб- ларидан дарслар олиниб, Сурия ва Ироқ давлати ҳудудида ташкил этилган халифалик давлатига чиқиб, ИШИДга бирлашиб, ислом душмани бўлган кофирларга қарши курашиш тўғрисида таълим олинаётган бир вақтда Қимматхоннинг жияни Шокир ҳам “ҳужра”да диний сабоқ олиб келаркан, Шокир ИШИД тўғрисида видеороликларни кўрсатиб, мустақил равишда интернетдан Ислом давлати тўғрисида, уларнинг ҳудудларни босиб олаётганлиги ҳақидаги видеороликларни намойиш этиб, диний экстремистик ташкилотнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш янада кучайтирилди. Шокир Сурия ва Ироқ ҳудудига чиқиб, жиҳодда қатнашиш нияти борлигини, лекин онаси ёлғиз бўлгани ва қари буваси билан бувиси бўлгани учун боролмаслигини, лекин аммаси бўлмиш Қимматхон ва унинг эри – тоғаси унга “Сурияга боришни таклиф қилаётганлигини” ҳаммага очиқ айтиб, ниҳоят 2015 йилнинг май ойида Шокир Шаржа шаҳрида яшовчи “Косоний”- нинг “ҳужра”сида бирга ўқиган А.Алимовнинг синглиси М.Алимовага уйланиб ҳам олди.

2015 йил 10 ноябрь куни Қимматхон  турмуш ўртоғи Акбар билан ниҳоят Туркия давлатига “ҳижрат” қилди. Уларни Туркия давлатининг аэропортида эски танишлари М.Аҳмаджанов кутиб олди. М.Аҳмаджанов ҳам 2015 йил октябрь ойида турмуш ўртоғи М.Алимова билан Туркияга кўчиб келган, улар билан бир вақтларда М.Касимов, унинг оиласи Г.Абдураҳманова ва  фарзандлари, А.Мусажанов, хотини Ф.Мусажанова ва фарзанд- лари, Собир, унинг оиласи Холида ва фарзандлари, Собирнинг укаси “Мадад” ва унинг оиласи ҳам Туркияга “ҳижрат” қилиб келган, улар Истанбул шаҳридаги Зейтунбурни туманининг Сумер маҳалласида ижарага уй олиб яшаётган эди. Ўзбекистондан келган эркакларга Сурияга олиб чиқувчи “Абу-Закарё” исмли шахс диний маърузалар қилар, унинг 16 ёшли қизи “Зайнаб” эса аёлларга диний сабоқ берарди.

Амалда яширин диний экстремистик ташкилотнинг фаол аъзоси, хориждан келганларни “махсус ўқитиш” орқали тирикчилик ўтказувчи “Абу-Закарё” ва унинг яқинлари хорижлик- ларни ўлимга “тайёрлов” тугаганидан сўнг ҳар бир гуруҳни яширин тарзда Сурия давлати ҳудудига ўтказиб юбориш билан шуғулланарди. Бу ишлар диний экстремистик ташкилот раҳбарлари ишлаб чиққан “сценарий” асосида амалга ошириларди.

Қимматхон ва унинг эри Туркияда яшаганларида, таниши М.Аҳмаджанов Қимматхон ва унинг эри ҳамда бошқаларни Сурияга олиб кетадиган автомашинани топди. Бироқ, текинга эмас, ҳар бир одам учун 1000 АҚШ доллари миқдорида олдиндан йўл кира тўланиши лозим эди. 1000 АҚШ долларидан тўлаб, ўзини жаннатга кетаётгандек ҳис этган Қимматхон эри, машина топган М.Аҳмаджонов, унинг турмуш ўртоғи М.Алимова, Д.Раҳимов ва З.Раҳимова билан бирга кетишга ўзаро келишиб олганларидан сўнг, эртаси куни М.Аҳмаджанов ўзи топган автомашина шубҳали эканлигини айтиб, Сурияга яширинча кетиш ортга сурилиб қолди.

Бу иш бежизга эмас экан. Сурияга кетмоқчи бўлаётганлар М.Касимовнинг хонадонига кўчиб ўтишгач, бу хонадонда “Абу Закарё” томонидан ўтказилган диний йиғилишларга қатнашиш учун А.Халиқов ҳам келиб қўшилди. А.Халиқовнинг турмуш ўртоғи А.Халиқова эса аёллар жамоатига киритилди. Уларнинг барчаси Сурия ва Ироқ давлатида ўрнатилган “Ислом халифалик давлати”га “ҳижрат” қилиш мақсадида чегарадан уларни олиб ўтадиган шахсларнинг кўрсатмасини кута  бошлашди.

2016 йилнинг октябрь ойида Ш.Сидиқов ва унинг турмуш ўртоғи Д.Сидиқовалар ҳам Туркияга кўчиб келиб, 3 кун давомида ўзлари уй топгунча Қимматхонлар билан бирга яшай бошлашди. 2016 йил 20 октябрь куни Қимматхон  уйда ақиқа ўтказганида, куёви “Абдуҳаким”нинг амакиси “Абдужалол”нинг турмуш ўртоғи “Умида”, М.Аҳмаджановнинг онаси, Г.Абдураҳманованинг қизи “Хадича” ва бошқа танишлари келиб, ақиқа маросимида қатнашишди. Шу ерда А.Халиқова турмуш ўртоғи А.Халиқов билан Сурияга “ҳижрат” қилиш мақсади борлигини, у ерда бирга бўлиш- ларини қолганлардан илтимос қила бошлади.

Ниҳоят 2016 йил 11 декабрь куни Қимматхоннинг турмуш ўртоғи Акбарга Сурияга кетиш учун кўрсатма келди. Бир уйга йиғилганлар кетишдан олдин фуқаролик паспортларини куёви А.Раимовнинг амакиси “Абдужалол”га бериб, Туркиянинг Бурса шаҳрига етиб боришди.

Бурса шаҳрида Сурияга ҳижрат қилиш мақсадида отланганларни “Абу Жувайрия” лақабли Қирғизистон фуқароси кутиб олди ва уларни Сурия билан чегара ҳудуддаги яширин ерга жойлаштирди. Бу ерда Сурияга кетмоқчи бўлган чет эл фуқаролари билан бирга ўтиришга мажбур бўлишди. Эртаси куни эса “Фуад” исмли озарбайжонлик шахс уларни бошқа ерга кўчириб ўтиб, барчасининг телефонларини олиб қўйди.

Бироқ, Сурияга кетиш орзусида “ку- йиб-ёнаётганлар”ни 2016 йилнинг 6 январь куни Туркия полицияси келиб, ушлаб олди ва барчасини вақтинча ушлаш қамоқхоналарига жойлаштирди.

Туркия полициясининг вақтинча ушлаш қамоқхонасида Қимматхон Сурияга кетмоқчи бўлган “Ойша” ва “Лема” исмли аёллар билан танишди. Аммо қаттиқ қўрқувда қолган Қимматхон ва унинг шериклари ўзларини дастлаб уйғур деб таништириб, “депорт” қилинишларининг олдини олишга уринишди.

Лекин Туркия полицияси ҳам анойилардан эмас экан. Амалда Бирлашган Араб Амирликларида “яхшигина” диний сабоқ олиб, бошлари диний экстремизм ғоялари билан тўлдирилиб, робот ҳолатига келтирилган бу кимсаларнинг асли Ўзбекистон Республикаси фуқаролари эканликларини тездаёқ аниқлаб олишди.

Табиийки, Туркия давлатининг ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан ушланган юқоридаги кимсалар тездаёқ Ўзбекистон ҳукуматига топширилди. Шу тариқа “диний экстремизм тегирмони”га тушиб, пиравордида жаннатга юриш истагида бўлганлар гарчанд Сурия давлатига бориб, одамларни ўлдириш ниятлари бўлмаганлигини рўкач қилсаларда, суднинг қора курсисида ўтириб, қатор саволларга жавоб беришга мажбур бўлишди. Шу жумладан, тошкентлик Қимматхон ҳам.

Албатта, суд жараёнида Қимматхоннинг хориж давлатларидаги юриш-туриши, хатти-ҳаракатлари гувоҳлар кўрсатмалари асосида аниқланган бўлсада, Қимматхон  бирорта шахсга ислом динини дунёга ёйиш мақсадида бош- қа давлатларга ҳиж- рат қилишни, ислом динининг душманлари бўлган кофирларга қарши жиҳод қилишни, бунинг учун эса жиҳодий амаллар олиб борилаётган юртларга боришни, у ердаги мужоҳид биродарларга қўшилишни, кофирларга қарши жиҳод амалларида қатнашиб, шаҳид бўлишни, ҳар бир шаҳид кетган мусулмон банда охиратда жаннатда бўлиши ҳақида айтмаганлигини, ўзи ҳам бундай фикрлардан йироқ бўлганлигини, ҳақиқатдан ҳам Ироқ ва Сурия давлатларига бориб яшашни хоҳлаганлигини, лекин у ерда кимгадир озор бериш ёки кимгадир қарши курашиш мақсади бўлмаганлигини, аксинча у ерда тиббиёт соҳасида қийналганларга имкони борича ёрдам бермоқчи бўлганлигини, унинг чуқур диний илми бўлмаганлиги сабабли бу йўлга адашиб кириб қолганлигини, ҳозирда Сурия давлатида ташкил топган ИШИД террорчилик ташкилотининг ҳаракатлари нотўғри эканлигини англаб етганлигини, қилган ишидан пушаймонлигини билдириб, унга нисбатан имконият беришни ва озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлашни сўраб кўрсатма берди.

Қимматхоннинг шахсига эътибор қаратадиган бўлинса, у иккита олийгоҳни тамомлаган бўлиб, биринчи мутахассислиги филология, иккинчиси фармацевтика соҳаси экани ҳар қандай кишини ажаблантиради ва “Наҳотки шундай дипломларга эга инсон ўз давлатида фойдали шахс бўлиб яшашни хоҳламаган бўлса?” деган савол келади.

Судда жамоат ҳимоячиси сифатида Тошкент шаҳар, Миробод туман ҳокимининг ўринбосари – хотин- қизлар қўмитасининг раиси иштирок этиб, Қимматхоннинг оилавий шароити билан танишганлигини, уларнинг оиласи маҳаллада тинч ва моддий қийналмаган оила эканлиги аниқланганлигини, қўшнилар томонидан оилада шубҳали ва ножўя ҳаракатлар кузатилмаганлигини. Оила аъзолари зиёли кишилар бўлиб, ёшлар тарбиясида намунали ҳисобланиш- ларини, Қимматхоннинг ўзи ҳам иккита олийгоҳни тамомлаган бўлиб, биринчи мутахассислиги филология, иккинчиси фармацевтика соҳаси эканлигини. Қимматхон жамият учун керакли мутахассис бўлганлиги, ҳозирда қилмиши оқибатларини тушуниб етиб, айбига иқрор бўлиб, чин кўнгилдан пушаймонлиги сабабли, шунингдек, давлатимиз томонидан олиб борилаётган бағрикенглик ва кечиримлилик сиёсатига асосан Қимматхонга яна бир бор имконият бериш керак деб ҳисоблашини. Чунки, унга келгусида ўзига тўғри хулоса чиқариб, Ватанига ва оиласига фойдаси тегадиган ишлар билан шуғулланиши учун шароит яратиб бериш лозим деб ҳисоблашини. Бунинг учун туман хотин-қизлар қўмитаси номидан Қимматхонни келгусида бирор-бир ноқонуний ҳаракат содир этмаслигига кафолат беришини. Қимматхонни ўз назоратига олишини ва у билан мунтазам шуғулланиб, уни соғлом ҳаётга қайтаришини билдириб, Қимматхонга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлашни сўради.

Суд томонидан Қимматхоннинг юқоридаги кўрсатмаларига танқидий баҳо берилиб, ушбу кўрсатмалар Қимматхон томонидан жавобгарликдан қутилиш мақсадида ўйлаб топилган кўрсатмалар деб баҳоланди ва унинг мазкур кўрсатмалари иш материалларида мавжуд далиллар билан, яъни сўроқ ва юзлаштириш баённомалари билан инкор этилди.

Шунингдек, суд гувоҳларнинг суд мажлисида берган кўрсатмаларига танқидий баҳо бериб, ушбу гувоҳлар (Қимматхон билан Бирлашган Араб Амирлиги ва Туркия давлатида бўлганлар)нинг Қимматхон Туркияга ҳиж- рат қилиб, Сурияга бориш кераклиги, у ерда мусулмонларга қўшилиб, уларга ёрдам бериш кераклиги ва шунга ўхшаш ақидавий бузуқ гапларни гапирмаганлиги ҳақидаги кўрсатмалари Қимматхонни жавобгарликдан қутилиши учун берилган кўрсатмалар деб баҳоланди.

Судланувчи Қимматхоннинг айби жиноят ишида мавжуд далиллар, яъни тушунтириш хатлари, сўроқ ва юзлаштириш баённомалари, шахсни фотосуратдан таниб олиш баённомалари ҳамда иш бўйича тўпланган   бошқа объектив далиллар йиғиндиси билан ўз исботини тўлиқ топган.

Суд судланувчи Қимматхонга нисбатан жазо  тайинлашда амалдаги қонун талабларидан келиб чиқиб, унинг айбига иқрор бўлиб, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, шахсини, турар-жойидан ижобий тавсифланишини, муқаддам судланмаганлигини, ота- онаси пенсия ёшида эканлигини Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 55-моддасида назарда тутилган жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар сифатида эътироф этиб, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини, қилмиши оқибатида ижтимоий хавфли оқибат юз бермаганлигини, шунингдек, юқорида кўрсатилган барча жазони енгиллаштирувчи ҳолатларни инобатга олиб, унга нисбатан у айбланаётган модда санкциясида назарда тутилган озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлашни лозим топди.

Шу билан бирга, Тошкент шаҳар, Миробод туман ҳокимлигининг хотин-қизлар қўмитаси ва Миробод тумани, “Қўйлиқ-ота” маҳалла фуқаролар йиғини судга кафолат хатлари билан мурожаат қилиб, Қимматхоннинг шахси ва оилавий шароитини, унинг ҳозирда қилмиши оқибатларини тушуниб етиб, айбига чин кўнгилдан пушаймонлигини инобатга олган ҳолда, унга нисбатан бағрикенг- лик ва кечиримлилик назари билан қараб, уни тўғри ҳаётга қайтиши учун яна бир бор имконият беришни сўраб, унинг келгусида бирор-бир ноқонуний ҳаракат содир этмаслигига кафолат беришларини, уни ўз назоратларига олишларини ва у билан мунтазам шуғулланиб, соғлом ҳаётга қайтаришларини билдириб, Қимматхонга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлашни сўрашганлиги эътиборга олиниб, унга нисбатан амалдаги қонунларга биноан 5  йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, Жиноят кодексининг 72-моддасини қўллаб, тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазосини шартлига алмаштириб, 3 йил синов муддати белгиланди.

Шунингдек, Тошкент шаҳар, Миробод туман ҳокимлигининг хотин-қизлар қўмитаси ва Миробод тумани, “Қўйлиқ-ота” маҳалла фуқаролар йиғинининг кафолатномаларига асосан, судланувчи Қимматхоннинг хулқини назорат қилиш ва у томонидан келгусида жиноят содир этилишини олдини олиш мажбуриятини Тошкент шаҳар Миробод туман ҳокимлигининг хотин-қизлар қўмитаси ва Миробод тумани, “Қўйлиқ-ота” маҳалла фуқаролар йиғини зиммасига юклашни лозим топ- ди.

Албатта, билиб туриб тиконни босган бу аёл кечирилди.

 Акбарали

ТУРОБОВ,

Тошкент шаҳар

суди раисининг

ўринбосари.

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *