Кўрилди

Прокурорлар секторларидаги ислоҳотлар натижаси

Наманган вилоятида ҳудудларни жадал ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ишлар изчиллик билан давом эттирилмоқда. Хусусан, прокурорлар секторларидаги аҳолини қўллаб-қувватлаш, бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, ижтимоий соҳа объектларидаги муаммоларни ҳал этиш ҳамда вояга етмаганлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида муайян ишлар амалга оширилди.

2020 йил ва жорий йилнинг ўтган даврида прокурорлар ташаббуси ҳамда ҳомийлар кўмаги билан 36 та эҳтиёжманд оилалар учун уй-жойлар янгидан қуриб берилди ва 155 та оиланинг уй-жойлари таъмирланди. Масалан, Наманган шаҳар, “Бунёдкор” МФЙ, “Мус- тақилликнинг 10 йиллиги” кўчасида яшовчи У.Каримовага 5 хона ҳамда Учқўрғон тумани, “Норин” МФЙда яшовчи Н.Қорабоевга 4 хонадан иборат уй-жойлар қуриб берилди. Ёки, Косонсой тумани, “Хонқўрғон” МФЙ, “Қайтмас” кўчасида яшовчи Х.Каримова ва Чуст тумани, “Шувар” МФЙ, “Мустақиллик” кўчасида яшовчи В.Нурматоваларнинг яшаш уй-жойлари тўлиқ таъмирланди.

Маҳалла фуқаролар йиғинлари фаолиятини такомиллаштириш,   “маҳаллабай”   ишлаш тизими бўйича ҳам қатор ишлар амалга оширилди. Чунончи, жорий йилнинг ўтган даврида прокурорлар секторларидаги 3 та маҳалла фуқаролар йиғинлари бинолари давлат хусусий шерикчилик асосида жами 1,2 миллиард сўмга қурилиб, фойдаланишга топширилди. Ҳозирда 26 тасида қурилиш ишлари амалга оширилмоқда. Масалан, Учқўрғон туманида хусусий шерикчилик асосида тадбиркор Х.Аҳмедов томонидан жами 400 миллион сўмга 6 хонадан иборат “Истиқлол” МФЙ биноси замонавий кўринишда қурилиб, фойдаланишга топширилди. Шунингдек, 191 та маҳаллалар бўйича бошқарув офислари ташкил қилиниб, уларга жами 244 нафар банк ва бошқа тузилмалар вакиллари жалб этилди.

“Маҳаллабай” ўтказилган хатловларда 126 минг 822 та хонадонда 29 минг 330 та муаммо аниқланиб, уларнинг 27 минг 203 таси (92,7 фоизи) ҳал   этилди. Жумладан, 5 минг 939 нафар фуқарога 102,7 миллиард сўм кредит ажратилди, 4 минг 462 нафари ишга жойлаштирилди, 2 минг 130 нафарига моддий ёрдам тайинланди.

“Қизил ҳудуд”га тушган 39 та МФЙнинг “ўсиш нуқталари” аниқланиб, ихтисослашуви бўйича тасдиқланган “йўл хариталари” ижрога   қаратилди.

“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” Дастури ижроси бўйича Уйчи туман прокурор сектори ҳудудида “Овчибулоқ” ёшлар кичик саноат зонаси ташкил этилиб, 46 нафар лойиҳа ташаббус- корларига 8,3 гектар бўш турган ер майдони ажратиб берилди. Лойиҳалар қиймати 196,1 миллиард сўмни ташкил қилиб, йил сўнгига қадар ишга тушиши натижасида 850 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилади.

Бундан ташқари, прокурор секторларидаги 167 та маҳаллаларда “WORK OUT” спорт майдончалари ташкил этилиб, аҳолига топширилди.

Маданий мерос объект- лари ва зиёратгоҳларни таъмирланиши бўйича прокурорлар ташаббуси билан 2-секторлар ҳудудидаги 7 та маданий мерос объектларида таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Жумладан, Чортоқ тумани, “Тинчлик” МФЙ ҳудудидаги “Толмозор” қабристони ҳамда унинг ёнида жойлашган, 30 йилдан буён бўш ва қаровсиз ҳолатда турган, зиёратгоҳга айланган эски масжид биноси ҳомийлик асосида 400 миллион сўмга таъмирланиб, фойдаланишга топширилди.

Шунингдек, мазкур ҳудуддаги аҳолини ичимлик суви тармоғи носозлиги сабабли ҳомийлик асосида 130 миллион сўмлик 1,1 километрлик сув тармоғи алмаштирилиб, 9 дона янги сув тарқатиш қудуқлари ўрнатилди. Натижада 157 та хонадонлар тоза ичимлик суви билан таъминланди.

Фуқароларнинг банд- лигини таъминлаш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича ҳам қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Хусусан, бандлик марказларига иш сўраб мурожаат қилган сектордаги 7 минг 229 нафар фуқаролар доимий ишга жойлаштирилди, 2 минг 136 нафари ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилди, 1 минг 622 нафарига ишсизлик нафақалари тайинланиб, 2 минг 122 нафарини касбга ўқитиш орқали бандлиги таъминланди.

Ўтган давр мобайнида 122 та инвестиция ло- йиҳаларини амалга ошириш ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобига 2 минг 166 та янги иш ўрни яратилди. Масалан, Учқўрғон туман ҳокимининг 2020 йил 15 июндаги 440-сонли қарори билан “Ўлжатўпи” МФЙ ҳудудидан ажратилган 0,20 гектар ер майдонида тадбиркор Ш.Мамажонова томонидан 2,8 миллиард сўм банк кредити ҳисобига 600 тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлашга мўлжалланган музлатгич қурилиб, фаолиятини бошлади. Натижада мавсумий 65 нафар, доимий 12 нафар янги иш ўринлари ва йилига 1000 тонна қишлоқ хўжалик маҳсулотларини экспорт қилиш имконияти яратилди.

Аҳоли саломатлигини таъминлаш бўйича ҳам зарур тадбирлар амалга ошириб келинмоқда. Хусусан, ўтган давр мобайнида аҳоли соғлиғини тиклаш бўйича прокурор секторларида ташкил этилган тиббий кўрикларга 25 минг 545 нафар фуқаролар қамраб олиниб, 22 минг 282 нафарига тиббий маслаҳат, 1 минг 768 нафарига тиббий кўрик ва 209 нафарига даволаниш учун йўлланмалар ҳамда 689 нафарига ордерлар берилиб, 597 нафарига бепул дори воситалари тарқатилди.

Ногирон қатламни қўллаб-қувватлаш борасидаги ишлар натижасида прокуратура органлари ташаббуси ва ҳомийлар кўмаги билан 368 та ногиронлик аравачаси, 140 та қўлтиқтаёқ ва 225 та эшитиш мосламалари тақдим этилди.

Шунингдек, прокурорлар томонидан ногиронлик белгилари мавжуд беморларга кўрсатилган ёрдамлар натижасида 74 нафар фуқароларга ногиронлик гуруҳлари белгиланиб, бузилган ҳуқуқларини тиклашга эришилди. Масалан, Косонсой туман прокуратураси томонидан туман марказий поликлиникасида узоқ муддатдан бери “Д” назоратда турувчи, ногиронлик белгилари мавжуд беморларнинг тиббий карталарини ўрганиш натижасида, уларнинг 11 нафарига 1-гуруҳ, 38 нафарига 2-гуруҳ ҳамда 1 нафарига 3-гуруҳ ногиронлик гуруҳлари белгиланиши таъминланди.

Вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида ҳам зарур ишлар амалга ошириб келинмоқда. Чунончи, ўтказилган таҳлилларда вилоятда туғилганлик ҳақидаги гувоҳномага эга бўлмаган 108 нафар болалар мавжудлиги аниқланиб, уларнинг ҳуқуқларини тўлақонли таъминлаш мақсадида 2021 йил 16 мартда вилоят прокуратураси ва бошқа масъул ташкилотлар ўртасида тузилган 7-сонли қўшма қарор ижроси асосида бугунги кунга қадар 72 нафар вояга етмаган болаларга гувоҳнома расмийлаштириб берилиши таъминланди.

Масалан, Мингбулоқ туманида яшовчи М. Убайдуллаев ва унинг турмуш ўртоғи Х.Чилматоваларга фуқаролик паспортлари берилиши натижасида, уларнинг 3 нафар фарзандлари А.Убайдуллаев, Т.Убайдуллаев ва Д.Убайдуллаеваларга туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалари олиб берилишига эришилди.

Шунингдек, мактабгача таълим муассасаларига болаларни қамров даражасини ошириш ва уларга зарур шарт-шароитларни яратиш бў- йича ҳам муайян ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Поп туманидаги 2-сектор ҳудудида оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш орқали болаларни мактабгача таълимга жалб қилиш кўрсаткичини ошириш мақсадида туман прокурорининг 2020 йил 5 майда қабул қилган 3-ф-сонли фармойиши билан тузилган ишчи гуруҳ томонидан ҳудудда мактабгача таълимга жалб қилинмаган 1 минг 853 нафар болалар ҳамда оилавий мактабгача таълим муассасаси ташкил этиш истагида бўлган 18 нафар  талабгорлар мавжудлиги аниқланган. Туман прокурори томонидан    талабгорларга кўрсатилган ёрдмлар туфайли 18 та янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилиб, уларга 450 нафар болалар жалб қилиниши натижасида, сектор ҳудудида болаларни мактабгача таълимга қамров даражаси 45,5 фоиздан 80,2 фоизга етказилди.

Тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида ўтказилган назорат ва тарғибот тадбирларида жорий йилнинг ўтган даврида 283 та янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилди, 93 тасининг фаолияти тикланиб, 631 та иш ўринлари яратилди. Масалан, Наманган шаҳар,  “Ғунча” маҳалласида тадбиркор О.Юсупов томонидан маҳалла биносининг орқа томонида жойлашган бўш турган бинода “Тикувчилик цехи” ташкил этилиб, “Аёллар дафтари”да рўйхатда турган 25 нафар хотин-қизлар ишга қабул қилинди.

Шу даврда тадбиркорлик субъектларининг 39 та мурожаатлари кўриб чиқилиб, 19 таси қаноатлантирилди, 20 тасига тушунтириш берилди. Мисол учун, фуқаролик ишлари бўйича Учқўрғон туманлараро судининг 2020 йил 10 декабрдаги ҳал қилув қарорига асосан “MRT Textile” МЧЖ ҚҚнинг “Мега текстил” МЧЖдан 670,1 миллион сўм ҳақлари ундириб берилиши таъминланди.

Ўтказилган назорат тадбирлари ва учрашувларда тадбиркорларнинг 719 нафарига, шундан 157 нафарига 24 миллиард 317 миллион сўм кредит, 44 нафарига 9 гектар ер майдони, 6 нафарига бино ажратилди, 362 нафарини коммуникация тармоғига уланиши, 9 нафарига лицензия берилиши ва 141 нафарига бошқа масалаларда амалий ёрдам кўрсатилди. Хусусан, Янгиқўрғон туман прокуратураси томонидан жорий йилнинг январь-май ойларида жами 140 та ҳолатда (28 та 3 миллиард 400 миллион сўм кредит ажратилиши, 4 та 1,5 гектар ер майдони ажратиш, 2 та бино ажратиш, 90 та ҳолатда коммуникация тармоғи уланишида ёрдам берилди) тадбиркорлик субъектларига амалий ёрдам кўрсатилди.

Аҳолини тадбиркорликка жалб этиш мақсадида талаб ва эҳтиёжларидан келиб чиқиб, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун 24 минг 496 нафар фуқароларга 571,2 миллиард сўм кредит маблағлари ажратилиши таъминланди. Масалан, Тўрақўрғон тумани, “Шарқ” МФЙда яшовчи Ф.Набиевага тадбиркорликни йўлга қўйиши учун ДТ “Халқ банки” туман филиалидан 2021 йил 18 июнда 30 миллион сўм кредит ажратилишида ёрдам кўрсатилди.

Бундан ташқари, ўтган давр мобайнида ҳар бир туман прокурори сектори ҳудудидаги 2 тадан, вилоят бўйича жами 24 та бўш турган бинолар тўлиқ ишга туширилиши учун прокурорлар томонидан оталиққа олинди. Ҳозирга келиб, оталиққа олинган объектларда амалга оширилаётган лойиҳалар доирасида 29,3 миллиард сўм инвестиция ўзлаштирилиб, 15 та лойиҳа ишга туширилди ва 216 та янги иш ўринлари яритилди. Масалан, Янгиқўрғон туманидаги собиқ “Бирлашган” ҚФЙ биносида туман прокурорининг ташаббуси билан “Ал Муқаддам Ҳалол Савдо” МЧЖ томонидан 3 миллиард сўм инвестиция киритиш орқали савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шахобчаси фаолияти йўлга қўйилиб, 35 нафар аҳолининг бандлиги таъминланди.

Прокурорлар томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини қўллаб-қувватлаш, бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича доимий ёрдамлар кўрсатиб борилмоқда.

 

Акрамжон

КАРИМОВ,

Наманган вилоят

прокурорининг

қонунийлик ва

ҳуқуқ-тартиботни

таъминлаш муам-

моларини таҳлил

қилиш бўйича катта

ёрдамчиси,

1-даражали юрист.

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *