Кўрилди

Сайёр қабуллар: аризалар мазмунан ҳал этилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг суд-ҳуқуқ соҳасида сайёр қабуллар ўтказиш ҳақидаги топшириғига асосан Олий суд раиси К.Камилов бошчилигида шу йилнинг 7-9 июль кунлари Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳридаги ижодкорлар боғи, Ёзёвон туманидаги 2-касб-ҳунар мактаби, Боғдод туманидаги Нуронийлар боғи, Фурқат туманидаги болалар оромгоҳида Фарғона вилоятининг шаҳар ва туманларидаги фуқаролар қабул қилинди.

Сайёр қабуллар давомида умумий қабул қилинган фуқаролар сони 733 та, шундан, жиноят ишлари бўйича 275 та, маъмурий ҳуқуқбузарлик ишлари бўйича          36 та, фуқаролик ишлари бўйича 365 та, иқтисодий ишлар бў- йича      11 та, оммавий муносабатлар бўйича 46 та аризалар қабул қилинди.

Натижада 104 нафар фуқароларнинг аризалари қаноатлантирилиб, уларнинг кассация шикоятлари Олий судда мазмунан кўриш учун қабул қилинди. 58 нафар фуқаронинг даъво аризалари биринчи    инстанция судининг иш юритувига қабул қилинди.

Шу билан бирга, 733 нафар фуқароларнинг турли мазмундаги аризалари қабул қилинди ва улардан 357 таси жойида ижобий ҳал этилди. 376 нафар фуқарога тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Бундан ташқари, 172 нафар судланувчиларга нисбатан тайинланган жазо турлари амалдаги Жиноят кодексининг 73-моддаси тартибида судланувчилар муддатидан олдин шартли равишда озод этилдилар.

23 та тадбиркорлик субъектлари ўз ихтиёрлари билан моддий зарарнинг ўрнини қоп-   лаганликлари учун уларга нисбатан қўзғатилган маъмурий ишлар МЖтКнинг 271-моддаси 11-бандига асосан ишлари тугатилди.

1 нафар шахс Фарғона вилоят судининг апелляция инстанцияси томонидан ЖПКнинг 83-моддаси 2-бандига асосан оқланди. 2 нафар шахс суд  залидан озод этилди.

62 нафар фуқароларга алимент ундириш ҳақидаги суд буйруқлари чиқарилиб, ижрога қаратилди.

Сайёр қабуллар жараёнидаги 25 та ҳолатда судлар томонидан юридик аҳамиятга эга бўлган факт белгиланиши натижасида уларнинг ижтимоий ҳимояси билан боғлиқ ҳуқуқлари тикланиб, уларнинг пенсия олиш ҳуқуқлари тикланди. 12 та ҳолатда ажралиш ёқасига келиб қолган оилалар билан суҳбат ўтказилиб, натижасига кўра уларни яраштиришга эришилди.

172 та ҳолатда фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлар сайёр суд мажлисида кўриб чиқилиб, низолар ҳал этилди.

Шунингдек, 11 нафар тадбиркорлик субъектларининг жами 208 миллион 971 минг 85 сўмлик дебитор қарздорликни ундириш ҳақидаги даъво-аризалари сайёр суд мажлисларида мазмунан кўриб чиқилиб, даъвогарлар фойдасига ҳал этилди.

Бундан ташқари, сайёр қабуллар чоғида 46 та шикоят бўйича суд қарорларининг ижроси тўхтатилди.

Сайёр қабулларда муаммолари ҳал бўлган 108 та нафар фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари Ўзбекистон Рес- публикаси Президенти номига ўзларининг ёзма ва оғзаки ташаккурномаларини билдирдилар.

Табиийки, бўлиб ўтган сайёр қабуллар чоғида ўнлаб фуқароларимиз ўз муаммоларини жойида ҳал этиб олишга эришдилар ва шу сабабли ҳам ўз ташаккурларини билдиришни лозим то-   пишди.

 Қобилжон

МУТАЛИЕВ,

Фарғона вилоят су-

дининг Жамоат-

чилик ва ОАВ билан

алоқалар бўлими

бош консультанти.

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *