Кўрилди

2026 йилга қадар бўлган  алиментни тўлади

Учқўрғон туман бўлими томонидан олиб борилган тушунтириш- лардан сўнг ота фарзанди алименти учун бир йўла 5 йиллигини олдиндан тўлаб берди.

Маълум бўлишича, фуқаролик ишлари бўйича Учқўрғон туманлараро судининг 2020 йил 19 июндаги қарорига кўра, қарздор Ғайбуллаев Дилшоддан ундирувчи Исмоилова Зилола фойдасига 1 нафар фарзанди учун 1/4 қисм миқдорида алимент ундириш белгиланган. Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг туман бўлими иш юритувига олинган ва ижро ҳаракатлари олиб борилиб, алимент ундириб берилаётган эди. Ўз ўрнида отага амалдаги тартибга кўра олдиндан 5 йиллигини ёки фарзанди вояга етгунга қадар тўлашлилиги тушунтирилгач, фуқаро Дилшод Ғайбуллаев эса ўз фарзанди учун олдиндан беш йиллик алимент пулини ҳисоблаб беришни сўраб мурожаат этди. Давлат ижрочиси томонидан ушбу муддат ҳисоб-китоб қилинганида, 45 миллион 343 минг сўмни ташкил этди ва моддий таъминот учун ушбу суммани тўлаб берди.

 

Раҳимжон ИСМАТУЛЛАЕВ,

Бош прокуратура ҳузурида-

ги МИБнинг Учқўрғон туман

бўлими бошлиғи

ўринбосари.           

 

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *