Кўрилди

Қидирувдаги ота топилди ва…

Наманган вилоят бошқармасининг Ахборот таъминоти ва қидируви шўъбаси ходимларини      саъй-ҳаракати билан фарзандининг моддий таъминотидан бўйин товлаб келаётган қарздор ота топилди.

Фуқаролик ишлари бўйича Учқўрғон туман судининг 2014 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор Ҳакимов Сайдуллодан ундирувчи Ҳусанова Соҳиба фойдасига бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланганди. Мазкур ижро ҳужжати бўлим иш юритувига олинган. Ота фарзанди учун моддий таъминот бериб келаётган эди. Нима бўлди-ю, алиментчи ота кейинги вақтда мажбуриятини унутиб қўйди. Алимент қарздорлиги эса ошиб кетди. Қарздор ота беркиниш пайида бўлди. Унга нисбатан 2021 йил 18 февраль куни қидирув эълон қилинди.

Олиб борилган тезкор тадбир давомида қарздор топилди ва давлат ижрочисига топширилди. Тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича судга юборилди. Ўтказилган суд давомида унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида” ги кодекснинг тегишли моддасига асосан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланилди.

 

Игорь ХОДЖИМИРЗАЕВ,

Бош прокуратура

ҳузуридаги

МИБнинг Наманган вилоят

бошқармасини масъул

ходими.

 

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *