Кўрилди

Алимент пули ўрнига мебель жиҳозлари

Мажбурий Ижро Бюросининг Норин туман бўлими томонидан алимент билан боғлиқ ҳужжатлар ижросини таъминлаш жараёнида фарзандлар моддий таъминоти учун вояга етгунга қадар ҳисоб- ланган маблағ ҳам ундириб берилмоқда.

Куни кеча норинлик ота икки нафар фарзандининг 18 ёшгача бўлган даври учун 32 миллион 560 минг сўм микдоридаги қарздорлиги ҳисобига мебель тўпламларини берди.

Аниқланишича, фуқаролик ишлари бўйича Учқўрғон туманлараро судининг қарорига асосан қарздор М.Холмуродовдан ундирувчи Н.Холмуродованинг фойдасига 1\3 қисм миқдорида алимент ундириш белгиланган. Мазкур ижро ҳужжати бўлим иш юритувига олинган. Давлат ижрочиси томонидан отага ҳар ойда белгиланган алимент маблағни тўлашлилиги тушунтириб ўтилган. Ўз ўрнида амалдаги тартибга кўра, алимент қарздорликни олдиндан камида 5 йиллиги ёки фарзанди вояга етгунга қадар ҳам тўлаб боришлиги айтиб ўтилган. Фуқаро М.Холмуродов бўлимга ариза билан мурожаат этиб, 18 ёшга қадар алимент қарздорликни ҳисоблаб беришни сўради. Мурожаат атрофлича ўрганилди ва ҳисобланган қарздорлик эвазига замонавий мебаль жиҳозлари олиб берди.

Ижро ҳужжати амалда тамомланди.

 

Фарход АТАБОЕВ,

Бош прокуратура ҳузуридаги

МИБнинг Наманган вилоят

бошқармасини инспектори.

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *