Кўрилди

Миллий гвардия фойдасига 489 миллион сўм

Қўқон туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 31 мартдаги суд буйруғига асосан қарздор “Ўзбекгеофизика” акциядорлик жамияти ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Фарғона вилояти Қўриқлаш бошқармаси фойдасига 489 миллион 81 минг 156 сўм ундириш белгиланганди.

Мажбурий ижро бюросининг Қўқон шаҳар бўлими томонидан 2021 йил 1 апрелда суд буйруғи ижросини таъминлаш юзасидан ижро иши юритуви қўзғатилиб, қарорнинг бир нусхаси “Ўзбекгеофизика” АЖнинг мансабдор шахс- ларига топширилди ва ижросини таъминлаш учун 10 кунлик муддат белгиланди.

Гарчанд, қарздор “Ўзбекгеофизика” АЖнинг банк ҳисоб рақамларида суд ҳужжатида белгиланган қарздорликни тўлаб беришлари учун керагидан ортиқ миқдорда маблағ мавжуд бўлсада, жамиятнинг мансабдор шахслари қарзни тўлашни пайсалга солиб келишди.

Давлат ижрочиси томонидан белгиланган ихтиёрий муддат тамомлангач, қарздор “Ўзбекгеофизика” АЖнинг банк ҳисоб рақамларига 2021 йил 12 апрелда инкассо топшириқномаси қў- йилиб, 489 миллион 81 минг 156 сўм қарздорлик мажбурий тарзда ундириб олинди ҳамда мажбурий ижро ҳаракатлари амалга оширилганлиги сабабли қарздордан қўшимча равишда ижро йиғими ҳам ундирилди.

Агарда қарздор “Ўзбекгеофизика” АЖнинг мансабдор шахслари суд қарори ижросига эътиборлироқ бўлганларида эди, ортиқча харажатларга ўрин қолмас эди.

 

Музаффар НУРМАТОВ, Бош

прокуратура ҳузуридаги

МИБнинг Фарғона вилоят

бошқармасини инспектори.

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *