Кўрилди

Қидирувдаги “ласетти” ушланди

Марғилон шаҳрида яшовчи фуқаро Ф.Зуҳритдинов ўзига тегишли бўлган “Ласетти” русумли, 40 В 333 SA давлат белгили автомашинаси ойналарини ноқонуний қорайтирганлиги сабабли унга нисбатан Ўзбекистон   Республикаси МЖтКнинг 126-моддаси 1-қисмига асосан 5 миллион 575 минг сўм    жарима тайинланганди. Жарима қонунда белгиланган муддатда тўланмагач, қарор ижросини таъминлаш учун Мажбурий Ижро Бюросининг Марғилон шаҳар бўлимига  юборилганди. Ижро ҳужжати бўйича қарздор Ф.Зуҳритдинов “Ласетти” автомашинасини сотиб юборганлигини, моддий шароити йўқлигини рўкач қилиб, ижро ҳужжати бўйича жаримани тўлашдан бош тортиб келди.

2021 йил 26 мартда транспорт воситасига нисбатан қидирув эълон қилиниб, бошқарманинг қидирув шўъбаси инспекторлари йўл-патруль хизмати ходимлари билан ҳамкорликда ўтказган тадбирлар жараёнида “Ласетти”ни Ф.Зуҳритдиновнинг ўзи бошқараётганлиги аниқланиб, у ўзининг яшаш манзили яқинида ушланди ва автомашина жарима майдончасига олиб кирилди.

Жаримани тўлаш учун шароити йўқлигини маълум қилган қарздор 5 миллион 575 минг сўм жаримани шу куннинг ўзидаёқ нақд шаклда тўлиқ тўлади, шунингдек, ундан жаримани қонунда белгиланган муддатда тўламаганлиги учун ижро йиғими ва қўшимча жарима ҳам ундириб олинди.

 

Шокиржон СУЛТОНОВ,

Бош прокуратура ҳузурида-

ги МИБнинг Марғилон шаҳар

бўлими бошлиғи.

 

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *