Кўрилди

Ёзёвонлик отадан салкам 22 миллион сўмлик алимент

Фуқаролик ишлари бўйича Марғилон туманлараро судининг 2018 йил 9 февралдаги суд буйруғига асосан қарздор О.Мадалиевдан ундирувчи У.Мадалиева фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзандлари учун алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати мавжуд эди.

Ижро ҳужжатига кўра, қарздор 2019 йил ноябрь ойидан 2021 йил апрель ойига қадар 21 миллион 769 минг 234 сўм алимент пулини тўлашдан бўйин товлаб келди. Мажбурий ижро бюросининг Ёзёвон туман бўлими томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор О.Мадалиевдан алимент қарзи тўлиқ ундирилиб, ундирувчи У.Мадалиевага топширилиши таъминланди.

 Шокиржон  МИРЗАМАТОВ, Бош прокуратура ҳузуридаги МИБнинг Ёзёвон туман

бўлими бошлиғи.

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *