Кўрилди

Вақтинча ишсиз алиментчилар учун меҳнат ярмаркаси

МИБнинг Чуст туман бўлими ва туман прокуратураси ҳамкорлигида алимент билан боғлиқ ҳужжатлар ижросини таъминлаш мақсадида тегишли  чора-тадбирлар кўрилмоқда. Бунда асосий эътибор узоқ вақтдан бери турли сабаблар билан алимент тўламаётган ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлашга ҳам қаратилгани аҳамиятлидир.

Асосийси, мунтазам равишда ўтказиб келинаётган иш билан банд бўлмаган алимент тўловчилар учун ярмарканинг бу галгиси бевосита тумандаги йирик иккита саноат корхонасида ташкил этилди.

Аввало, меҳнат ярмаркасига тайёргарлик жараёнига тўхталсак. Дастлаб бўлимнинг давлат ижрочилари “маҳаллабай” ўрганишлар орқали ишсиз алимент тўловчиларнинг муаммоларини ўрганишди. Шундан сўнг уларни ярмаркага таклиф этишди.

Энди ўтказилган ярмаркага тўхталсак. Дастлаб 47 нафар ишсиз фуқаролар “TAICHANG STEELSPESIAL” МЧЖ ва “FACTORE CEMENT” корхонаси фаолияти, у ерда яратилган шароитлар, жараёнлар  билан яқиндан танишдилар. Корхона масъуллари фаолият, ишлаб чиқариш қувватлари, ойлик маошлар ва албатта, бўш иш ўринлари  ҳақида маълумот беришди.

Ўтказилган ярмарка якунида 12 нафар ишсиз алимент тўловчилар ушбу корхоналарда ишлаш истагини билдиришди ва йўлланмалар олишди.

Асосийси, Мажбурий Ижро Бюросининг туман бўлими томонидан жорий йилнинг ўтган даврида айнан ишсиз бўлган 112 нафарга яқин алимент тўловчиларни турли корхона ва ташкилотларга ҳамда мавсумий ишларга қабул қилинишига кўмаклашилганидир.

 

Улуғбек АБДУРАҲМОНОВ,

Бош прокуратура ҳузурида-

ги МИБнинг Чуст туман

бўлими бошлиғи.

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *