Кўрилди

Ер муносабатларида янги давр бошланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2021 йил 8 июнь куни “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 6243-сонли Фармони қабул қилинди.

Мазкур Фармон умуммиллий бойлик бўлган ерни ҳимоялаш, ер муносабатларини қонуний тартибга солиш борасида янги даврни бошлаб берди.

Эндиликда ҳокимиятларнинг ерларни тўғридан-тўғри ажратиш, захиралаш, ободонлаштиришга ажратиш ва бошқа ваколатлари бекор қилинмоқда, ерга бўлган ҳуқуқлар қисқартирилмоқда ҳамда ер участкалари хусусий секторга мулк ҳуқуқи ва ижара ҳуқуқи асосида берилиши, давлат ташкилотларига эса доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида берилиши белгиланмоқда.

Бундан буён ҳокимиятлар органлари ер участкаларини тўғридан-тўғри ажратиш, фойдаланишга бериш, келгусида ажратиш учун захиралаш, бириктириш, ободонлаштириш учун бериш ёки ерларни бошқача йўл билан тасарруф қила олмайдилар.

Шунингдек, ҳокимиятларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқларини белгилаш, эътироф этиш, ўзгартириш, бекор қилиш, шунинг- дек, суғориладиган ерларни суғорилмайдиган ерлар тоифасига ёки бошқа ер тоифасига, суғорилмайдиган қишлоқ хўжалиги ерларини бошқа ер тоифасига ўтказиш, жамоа боғдорчилиги, узумчилиги ва полизчилиги ҳамда ёрдамчи қиш- лоқ хўжалигини юритиш учун ер бериш ҳуқуқлари бекор қилинди.

Фармондаги бундай қатъий ташаббус ва ўзгаришларнинг асосий мақсади ерларни талон-тарож қилиниши, ер ажратиш борасида коррупцион ҳолатларни авж олиши, ерни ноқонуний олди-сотди объектига айланиб қолиши каби нохуш ҳолатларни олдини-олишга қаратилган, десак муболаға бўлмайди.

Жумладан, ер тўғрисидаги қонун бузилиши ҳолатларини барвақт аниқлаш ва уларнинг олдини олишга қаратилган фаолиятни мувофиқлаштириш бўйича Респуб- лика кенгаши ва жойларда ҳудудий кенгашлар ташкил этилиши, кадастр агентлиги органларига ер участкаларидан мақсадсиз фойдаланиш ҳолатлари аниқланганда, Ер кодексининг 36-моддасига мувофиқ ушбу ер участкаларига бўлган ҳуқуқни бекор қилиш, ўзбошимчалик билан эгалланган ер майдонида ноқонуний қурилган иморатларни бартараф этиш юзасидан тўғридан-тўғри судга мурожаат қилиш ҳуқуқи берилиши бу борада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг амалий белгисидир.

Фармонга кўра, электрон онлайн-аукцион ва очиқ танловга қўйиш учун ер участкаларини танлаш, келишиш, аукцион ва танловда иштирок этиш учун мурожаатларни қабул қилиш, аукцион ва танловни ўтказиш, унинг натижаларини расмийлаштириш билан боғлиқ барча жараёнлар, истисноларсиз фақат электрон ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда, электрон ҳужжат алмашинуви йўли билан амалга оширилиши ҳам айнан ерларни очиқ ва ҳаққоний тарзда ҳақиқий эгасига топшириш мақсад қилинган.

Хулоса ўрнида, ерга ҳалол ва  виждон билан ёндошган, ерга меҳрини берган ва унумли фойдаланишни кўзлаган инсонгина ердан оқилона фойдаланиши ва юксак натижаларга эришиши мумкин.

 

Ойбек ҲАСАНОВ, Фарғона

вилоят суди раисининг

ўринбосари.

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *