Кўрилди

Конституциявий одил судлов институти янги босқичда

Демократик ҳуқуқий давлатнинг энг муҳим ажралмас таркибий қисми бўлган суд-ҳуқуқ тизимини такомиллаштириш ҳозирги кунда давр талабидир.

Маълумки, Конституциявий суд инсоннинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш, давлат ҳокимияти тармоқлари ўртасида ўзаро тийиб туриш ва манфаатлар мувозанатини барпо этиш, Конституциянинг устунлигини таъминлаш ҳамда уни махсус муҳофаза қилиш мақсадида ташкил этилади.

Конституциявий одил судлов – демократик давлатнинг муҳим белгиси бўлиб, Конституциянинг устунлигини таъминлаш ҳамда мамлакатимизда қонунийлик муҳитини, инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари кафолатларини яратишнинг ишончли гаровидир.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг ташаббуси билан ишлаб чиқилган ва қабул қилинган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси бутун жамиятда бўлгани каби Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди фаолияти самарадорлигини ошириш, унинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш масаласини кун тартибига олиб чиқди. Айнан шу зарурат туфайли 2021 йилнинг 27 апрелида “Ўзбекистон Респуб- ликасининг Конституциявий суди тўғрисида”ги Конституциявий қонун қабул қилинди.

Ушбу Конституциявий қонуннинг энг муҳим янгилиги – янги қонунда Конституциявий судда иш юритишнинг барча процессуал босқичларини, яъни мурожаатларни дастлабки тарзда кўриб чиқиш ва ўрганиш, ишни кўриш учун қабул қилиш, суд ишларини юритиш иштирокчилари ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, суд муҳокамаси, суднинг қарорлари, суд мажлисининг баённомаси ва бошқа ҳаракатларни конституциявий қонун даражасида белгилангани унинг муҳим ютуғи ҳисобланади.

Шунингдек, Конституциявий    судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлган субъектлар доираси кенгайтирилиб, мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг ҳимоячилари Ўзбекистон Респуб- ликаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ўринбосари – Бола ҳуқуқлари бўйича вакил, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий маркази, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ва агар қонун фуқаролар ва юридик шахсларнинг фикрича, уларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларини бузаётган бўлса, Ўзбекистон Республикасининг  Конституциясига мувофиқ келмаса ҳамда судда кўрилиши тугалланган муайян ишда қўлланилган бўлса ва судда ҳимоя қилишнинг барча бошқа воситаларидан фойдаланиб бўлинган бўлса, улар қонуннинг Конституцияга мувофиқлигини текшириш тўғрисидаги шикоят билан Конституциявий   судга мурожаат этиш ҳуқуқи берилди.

Хулоса қилиб айтганда, қабул қилинган қонун Конституциявий суд фаолиятининг самарадорлигини ва нуфузини оширишга, мус- тақиллигини мустаҳкамлашга, ваколатларини кенгайтиришга, уни шакллантириш тартибини янада демократлаштиришга, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кенгайтиришга қаратилган бўлиб, мазкур суднинг конституциявий тузум асосларини, инсон ва фуқароларнинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, конституциянинг устунлигини таъминлашга оид фаолиятини сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқишга имкон яратади.

 Қаҳрамон УЛЖАЕВ,

Ўзбекистон Республикаси

Конституциявий

судининг судьяси.

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *