Кўрилди

Фельдшер вазифасига ишга жойламоқчийди

Департаментнинг Марғилон шаҳар бўлими ДХХ Марғилон шаҳар бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Марғилон шаҳар Тиббиёт бирлашмасига қарашли тез тиббий ёрдам бўлими ҳайдовчиси ариза билан мурожаат қилган фуқаронинг қариндошини 500 АҚШ доллари эвазига тез тиббий ёрдам бўлимига фельдшер вазифасига ишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, Марғилон шаҳар, “Туркистон” кўчасида кимёвий ишлов берилган 5 миллион 250 минг сўмни олган вақтида ашёвий далил билан ушланди.

Департаментнинг Марғилон шаҳар бўлими томонидан Марғилон шаҳар Тиббиёт бирлашмасига қарашли тез тиббий ёрдам бўлими ҳайдовчисига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Жамшидбек ҚАЙИМОВ,

Бош прокуратура

ҳузуридаги Департамент-

нинг Фарғона вилоят

бошқармаси ходими.

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *