Кўрилди

«Малибу» хатлангач…

Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 10 майдаги ижро варақасига асосан даъвогар “Ҳамкор инвест лизинг” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “Марғилон мукаммал бино” хусусий корхонасидан 36 миллион 517 минг 200 сўм муддати ўтган қарз фоизи, 6 миллион 38 минг 900 сўм пеня, 8 миллион 816 минг 100 сўм давлат божи ундириш белгиланганди.

Мазкур ижро варақасига асосан 2021 йил 11 майда Бюронинг Марғилон шаҳар бўлими томонидан ижро иши юритуви қўзғатилди. Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор “Марғилон мукаммал бино” хусусий корхонаси раҳбари томонидан қарздорлик қонунда белгиланган ихтиёрий муддатда бартараф этилмаганлиги сабабли 2021 йил 28 майда корхона номига расмийлаштирилган “Malibu” автомашинасига нисбатан қидирув эълон қилинди.

Бюронинг Фарғона вилоят бош- қармаси қидирув инспекторлари томонидан йўл-патруль хизмати ходимлари ўзаро ҳамкорликда олиб борилган  тезкор-қидирув ҳаракатлари натижасида жорий йилнинг 26 июнь куни “Malibu” автомашинаси Марғилон шаҳар ҳудудида ҳаракатланиб кетаётган вақтида ушланиб, жарима майдончасига олиб кирилди.

Қидирувдаги автомашинанинг ушланиши қарздор тарафнинг  масъулиятини ошириб, ижро варақасида кўрсатилган қарзларни тўлиқ бартараф этишларига туртки бўлди.

 

Шокиржон СУЛТОНОВ,

Бош прокуратура

ҳузуридаги МИБнинг

Марғилон шаҳар бўлими

бошлиғи.

 

Ботиржон ЮСУПОВ,

Бош прокуратура

ҳузуридаги МИБнинг

Фарғона вилоят

бошқармасини инспектори.

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *