Кўрилди

«Каптива»нинг сотилишини олдини олмоқчи

Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг 2021 йил 19 майдаги ижро варақасига асосан даъвогар “Ҳамкорбанк” Фарғона вилояти филиали фойдасига жавобгар “MILKO GOLD MILK” МЧЖдан 166 миллион 68 минг 11 сўм кредит қарзини ундириш тўғрисида ижро ҳужжати МИБнинг Фарғона шаҳар бўлимида мавжуд эди.

Мазкур ижро иши доирасида қарздор тарафнинг мансабдор шахслари бир неча маротаба огоҳлантиришларга қарамасдан суд ҳужжатида кўрсатилган кредит қарзини тўлашдан ошкора бўйин товлаб келишди.

Шунга кўра, суд ҳужжати асосида қўшимча жавобгар Х.Мирзаарҳимов томомидан гаровга қўйилган  ва ундирув қаратилган “CAPTIVA-2” русумли транспорт воситасига нисбатан 2021 йил 22 июнда қидирув эълон қилинди.

Бюронинг қидирув инспекторлари ва йўл-патруль хизмати ходимлари ўзаро ҳамкорликда ўтказилган қидирув чоралари натижасида “CAPTIVA-2” автомашинаси қўшимча жавобгар Х.Мирзараҳимов томонидан яшириб қўйилган манзилда  аниқланиб, ушланди.

Ҳозирда ушбу транспорт воситасини баҳолаш ва онлайн савдо платформасига киритиш бўйича ижро ҳаракатлари олиб борилмоқда, шу билан биргаликда, қарздор тараф “CAPTIVA-2”нинг сотилишини олдини олиш учун 166 миллион сўм кредит қарзини тўлашга қаратилган бор имкониятларини ишга солаётганини ҳам таъкидлаш лозим.

 

Ҳаётжон СУЛАЙМОНОВ,

Бош прокуратура

ҳузуридаги МИБнинг

Фарғона шаҳар бўлими 

бошлиғи.

 

Шуҳрат АРТИКМАТОВ,

Бош прокуратура

ҳузуридаги МИБнинг

Фарғона вилоят

бошқармасини инспектори.

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *