Кўрилди

Ўғилдан отага алимент ундириш

Мажбурий Ижро Бюросининг Риштон туман бўлими иш юритувида  фуқаролик ишлари бўйича Риштон туманлараро судининг 2020 йил 15 январдаги суд буйруғига асосан қарздор Ф.Бердибоевдан ундирувчи О.Бердибоев фойдасига алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати мавжуд эди.

Мазкур ижро ҳужжати ўғилдан отага алимент ундириш ҳақида бўлиб, қарздор Ф.Бердибоев муқаддам собиқ турмуш ўртоғи билан ажрашиб, қанча жанжаллар билан олиб қолган икки нафар вояга етмаган фарзандларини ўз қарамоғида олиб қолган бўлсада, аслида эса уларнинг таъминоти учун умуман эътибор қаратмаган.

2020 йил январь-сентябрь ойлари учун 8 миллион 140 минг 468 сўм алимент пулини ўз фарзандлари таъминоти учун ўз отасига тўлаб беришдан очиқдан-очиқ бўйин товлаган ноқобил фарзанд 2020 йил 6 октябрда Риштон туман маъмурий суди қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 474-моддаси 1-қисмида кўзда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, 15 сутка қамоқ жазоси тайинланган. Бироқ, қарздор 2020 йил октябрь ойидан 2021 йил июль ойига қадар жами 9 ой учун 8 миллион 728 минг сўм, умумий ҳисобда 16 миллион 868 минг 400 сўм алимент пулини отаси О.Бердибоевга тўламасдан келган ва у билан ўтказилган суҳбат жараёнида алиментни тўламаслигини маълум қилган.

Шундан сўнг жорий йилнинг 29 июнь куни қарздор Ф.Бердибоевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 122-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Камолхон ЭШОНХОНОВ,

Бош прокуратура

ҳузуридаги МИБнинг

Риштон туман бўлими

бошлиғи ўринбосари.

 

Ҳамидулло НАСРИДДИНОВ,

Бош прокуратура

ҳузуридаги МИБнинг

Фарғона вилоят

бошқармасини инспектори.

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *