Кўрилди

Фарзандлари учун 5 минг 200 ақш долларини тўлади

Фуқаролик ишлари бўйича Ўзбекистон туманлараро судининг 2015 йил 5 ноябрдаги суд буйруғига асосан Бешариқ туманида яшовчи Б.Пўлатовдан икки нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун О.Пўлатова фойдасига алимент ундириш белгиланганди.

Бироқ, мазкур суд ҳужжати қарийб 6 йил давомида Бюронинг Бешариқ туман бўлимига ижро учун келиб тушмади. Фақат суд буйруғи шу йилнинг 1 июнь куни электрон тарзда келиб тушди ва ижро иши юритуви қўзғатилди. Бу ҳақда қарздор Б.Пўлатовга расман хабар берилди.

2021 йил 21 июнда қарздор Б.Пўлатов ва ундирувчи О.Пўлатовалар юзма-юз учраштирилиб, алимент ундириш тартиби, миқдори ва муддатлари тушунтирилди. Суҳбат якунида Б.Пўлатов алиментни тўлиқ тўлаб юбориш учун моддий имконияти етарли эканлигини маълум қилди ва ундирувчининг розилиги асосида икки нафар фарзандларининг вояга етгунига қадар бўлган 55 миллион 939 минг 216 сўм алимент ҳисоблаб чиқилди. Шу тариқа, қарздордан 5 минг 200 АҚШ доллари алимент учун собиқ турмуш ўртоғи О.Пўлатова фойдасига ундириб берилиши таъминланди ҳамда ундирувчининг аризасига асосан суд ҳужжати унга қайтарилди.

 

Саиджон ҚЎШМОҚОВ, Бош

прокуратура ҳузуридаги

МИБнинг Бешариқ туман

бўлими бошлиғи.

 

Жамолиддин ОДИЛОВ, Бош

прокуратура ҳузуридаги

МИБнинг Фарғона вилоят

бошқармасини

масъул ходими.

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *