Кўрилди

Интеллектуал мулк – давлат ҳимоясида

Интеллектуал мулк объектига нисбатан ҳуқуқ эгасининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мамлакат иқтисодий ривожи учун катта амалий аҳамиятга эга.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 январдаги 4965-сонли ыарорига асосан интеллектуал мулк соҳасида давлат бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш ва амалга оширилаётган ишларнинг манзиллилигини таъминлашни кўзлаб, адлия органлари ва муассасалари бош- қарув ходимларининг чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ҳудудий Адлия бошқарма ва туман (шаҳар) Адлия бўлимларини оптималлаштириш ҳисобига Интеллектуал мулк агентлиги тузилмасида Интеллектуал мулк ҳимояси бошқармаси ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Интеллектуал мулк ҳимояси марказлари ташкил этилди ва марказлар вилоят адлия бошқармалари биноларига жойлаштирилди.

Ушбу марказ тадбиркорлик субъектлари ҳамда аҳоли учун  қандай имтиёз ва қулайликларни ўзида мужассам этган?

Биринчидан, Фарғона вилояти Адлия бошқармаси биносида ўз иш фаолиятини бошлаган Интеллектуал мулк ҳимояси маркази контрафакт маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларнинг муомаласига, шунингдек, интеллектуал мулк ҳуқуқларининг бузилишига қарши тизимли ва самарали курашишда бевосита иштирок этади. Хусусан, огоҳлантирув ва тақдимномалар киритиш, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомаларни тузиш орқали вилоятда фаолият олиб бораётган ҳалол тадбиркорлик субъектлари фаолиятини рағбатлантириш ва ноҳалол тадбиркорлик субъектларига нисбатан муросасиз кураш олиб боради.

Иккинчидан, вилоятда интеллектуал мулк объектларининг давлат рўйхатидан ўтказилиши билан боғлиқ фаолиятга кўмаклашиш, яъни ҳар қандай жисмоний ёки юридик шахслар учун тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш, ўз товар белгисини яратиш ва уни ҳуқуқий ҳимоя қилиш, фирма номи ва товар ишлаб чиқарилган жой номини ҳимоя қилиш ҳамда ўз товар белгиларини тезкор экспертиза (давлат) рўйхатидан ўтказишда кўмаклашиш, ихтиро, фойдали моделлар, саноат намуналари, селекция ютуқлари, муаллифлик ва турдош ҳуқуқларни  давлат рўйхатидан ўтказишда кўмаклашади ва унинг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлайди.

Учинчидан, интеллектуал мулк соҳасидаги ҳуқуқни қўллаш амалиётини изчил ва бир хилда таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади.

Тўртинчидан, жамиятда интеллектуал мулкка нисбатан ҳуқуқий маданиятни ошириш ва ҳурмат ҳиссини шакллантириш мақсадида интеллектуал мулк ҳуқуқлари бў- йича қабул қилинаётган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини халқимизга етказади.

Ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги томонидан озиқ-овқат, фармацевтика ва алкоголь маҳсулотларининг дастлабки контрафакт каталоглар рўйхати шакллантирилди ва тадбиркорларга мазкур маҳсулотларни харид қилишда рўйхатга эътиборли бўлишлари тавсия этилади.

 

Абдумўмин НУРМАТОВ,

Риштон тумани Адлия бўли-

мининг бош маслаҳатчиси.

 

Акмалжон МАМАДАЛИЕВ,

Фарғона вилоят Интеллек-

туал мулк ҳимояси маркази-

нинг етакчи мутахассиси.

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *