Кўрилди

Қидирувдаги бола 40 кунда топилди

Мажбурий Ижро Бюросининг Бешариқ туман бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Ўзбекистон туманлараро судининг 2021 йил 12 февралдаги ижро варақасига асосан Н.Ҳасановага 2013 йил 6 январда туғилган ўғли И.Абдухалиловни жавобгарлар Х.Ҳасанова ва А.Ҳасановлардан олиб бериш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд эди.

Ижро варақаси бўйича 2021 йил 15 мартда ижро иши юритуви қўзғатилиб, иш бўйича қарздорлар Н.Ҳасанова ва А.Ҳасановлар Бюронинг туман бўлимига чақиртирилган. Уларга суд қарори ижросини таъминлаш мажбурий эканлиги ҳамда бўйин товланган тақдирда, қонун ҳужжатларида маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланганлиги ҳақида тушунчалар берилган бўлса-да, қарздорлар болани  яшириб, уни онаси Н.Ҳасановага беришдан бош тортиб келишди.

2021 йил 12 майда болага нисбатан эълон қилинган қидирув асосида Бюронинг Фарғона вилояти бошқармасини қидирув инспекторлари томонидан туну-кун тизимли иш ташкилланиб, жорий йилнинг 23 июнь куни, яъни 40 кун деганда бола отаси А.Ҳасановнинг яқин қарин-  дошларини уйида эканлиги аниқланиб, ушланди ва онаси Н.Ҳасановага соғ-омон топширилди.

Шу тариқа қидирув ва ижро ҳужжати бўйича мажбурий ижро ҳаракатлари тамомланиб, ижро ҳужжати тегишли судга қайтарилди.

 

Жамолиддин ОДИЛОВ, Бош прокуратура

ҳузуридаги МИБнинг Фарғона вилоят

бошқармасини масъул ходими.

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *