Кўрилди

Шошмашошар банк мутасаддилари

Амалдаги қонунларга зид тарзда 89 миллион 400 минг сўмни кам таъминланган оилаларга етказилишини таъминлай олишмади

Медербек Кадирбеков Қуйичирчиқ туманидаги АТ “Халқ банки”нинг “Дўстобод” филиали бошқарувчиси вазифасини вақтинча бажариб турган вақтда,  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 3777-сонли қарорига асосан 36 ой муддатга йилик 8 фоизли оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури ишлаб чиқилганлигини, бундан ташқари, 2019 йил 7 мартдаги “Ҳудудларда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 4231-сонли қарори ҳамда Тошкент вилояти ҳокимлигида 2018 йил 6 сентябрда ўтказилган йиғилиш баёни талабларига мувофиқ АТ “Халқ банки” Дўстобод филиали томонидан “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида 2019 йил апрель-июнь ойлари давомида имтиёзли кредитларни расмийлаштириб бериши лозим эди. Аммо М.Кадирбеков қўл остида ишловчи бош ҳисобчи Ўктам Азимов ҳамда бошқа мутасаддиларга оғзаки буйруқлар бериб, кредитларни шошмашошарлик билан чала расмийлаштирилсада 37 нафар кам таъминланган фуқаролар томонидан кредит йиғма жилдлари шакллантирилганлиги ҳақида сохта маълумотларни “электрон база”га киритиб, бош ҳисобчиси ва мониторинг бўлими бошлиғининг электрон калити орқали ушбу 37 нафар шахсларга уларнинг иштирокисиз жами 89 миллион 400 минг сўмлик кредит маблағларини таъминотчи ташкилотлар “Тўрақулов Дилмурод” ва “Тўқбой” фермер хўжаликларининг ҳисоб рақамларига ўтказиб берди. Бироқ ушбу кредит маблағлари қарорда белгиланган кам таъминланган оилаларга етиб бормасдан фуқароларнинг ҳуқуқлари ёки қонун билан қўриқланадиган манфаати ёхуд давлат ёки жамоат манфаатларига кўп миқдорда зарар етказилишига сабабчи бўлди.

Амалда қўшни Қозоғистон Республикасидан қўй ва моллар олиб келиб, Тошкент, Сирдарё ҳамда Жиззах вилоятларига тарқатувчи “Тўрақулов Дилмурод” фермер хўжалиги раҳбари Д.Тўрақулов судда ҳисоб рақамига 12 та кам таъминланган оилаларнинг 47 миллион 800 минг сўм кредит пуллари 2019 йил май ва июнь ойларида АТ “Халқ банки” Қуйичирчиқ туман филиали томонидан келиб тушганлиги, фермер хўжалиги билан 12 та кам таъминланган оилалар номидан тўлиқ шартнома тузилганлиги, бироқ ушбу фуқаролар қўйларини олиб кетмаганлиги, кейин бир неча маротаба банк номига қўйларни фуқаролар олиб кетмаётгани ҳақида хат юборганлиги, аммо банк томонидан муносабат билдирилмаганлиги сабабли орадан бир неча ой ўтиб кредит маб- лағлари банк ҳисоб рақамига қайтариб юборилганлиги ҳақида кўрсатма берган бўлсада, судда гувоҳ сифатида кўрсатма берган Низамова Тамара кредит олиш бўйича АТ “Халқ банки” Қуйичирчиқ туман филиалига мурожаат қилмаганлиги, “Тўрақулов Дилмурод” фермер хўжалигига бормаганлигини ҳамда унинг раҳбарини умуман танимаслиги ва қўй олиш учун шартнома олмаганлиги, унинг номига АТ “Халқ банки” Қуйичирчиқ туман филиали томонидан 1 миллион 500 минг сўм кредит пуллари ажратилганлигидан умуман хабари йўқлиги;

гувоҳ Нуриддинов Арслонинг ҳам кам таъминланган оилалар рўйхатида туришлиги, бироқ кредит олиш бўйича АТ “Халқ банки” Қуйичирчиқ тумани филиалига мурожаат қилмаганлиги, “Тўрақулов Дилмурод” фермер хўжалигига бормаганлиги ҳамда унинг раҳбарини умуман танимаслиги ва қўй олиш учун шартнома олмаганлиги, унинг номига АТ “Халқ банки” Қуйичирчиқ туман филиали томонидан 3 миллион сўм кредит пуллари ажратилганлигидан умуман хабари йўқлиги ҳақидаги кўрсатмалари ҳолатнинг тамоман аксини исботлаб берди.

Албатта, Марказий банкнинг Тошкент вилояти бош бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган текширув вақтида юқоридаги ҳолатлар аниқланмаганида, банк мутасаддилари чала бажарган ишларини тўғирлаб қўйишни хаёлларига ҳам келтирмасликлари мумкин эди.

Яхшики, барча маблағлар ўз жойига қайтарилди. Текширишда ушбу кредит маблағларидан ўзи ёки банк ходимлари манфаатдор бўлишмаганлигига ҳам аниқлик киритилди.

Лекин М.Кадирбеков ва Ў.Азимовларнинг юқоридаги ҳаракатлари дастлабки тергов органи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 209-моддаси 2-қисми “а” банди, яъни “Мансаб сохтакорлиги, яъни давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органи мансабдор шахсининг ғаразгўйлик ёки бошқа манфаатларни кўзлаб расмий ҳужжатларга била туриб такроран сохта маълумотлар ва ёзувлар киритиши, ҳужжатларни қалбакилаштириши ёки била туриб сохта ҳужжатлар тузиши ва тақдим этиши фуқароларнинг ҳуқуқларига ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёхуд давлат ёки жамоат манфаатларига жиддий зарар етказилишига сабаб бўлса” ва Жиноят кодексининг 205-моддаси 1-қисми, яъни “Ҳокимиятни ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, яъни давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органи мансабдор шахсининг ўз мансаб ваколатларидан қасддан фойдаланиши фуқароларнинг ҳуқуқларига ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёхуд давлат ёки жамоат манфаатларига кўп миқдорда зарар ёхуд жиддий зиён етказилишига сабаб бўлса” деган жиноят белгилари билан квалификация қилинди.

Суд жараёнида судланувчилар М.Кадирбеков ва Ў.Азимовларга жазо тайинлашда уларнинг айбига тўлиқ иқрорлик билдириб, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, иш бўйича етказилган моддий зарар ўрни тўлиқ қопланганлигини, оилали бўлиб, қарамоғида фарзандлари ва турмуш ўртоғи борлигини, оиласининг ягона боқувчиси эканлигини, доимий ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланишини инобатга олиб, уларнинг ҳаракатлари учун талқин этилаётган Ўзбекистон Рес-       публикаси Жиноят кодексининг 209-моддаси 2-қисми “а” банди санкциясида назарда тутилган муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, яъни банк тизимида бошқарувчи ва бош ҳисобчи лавозимини эгаллашни тақиқлаб, озодликни чеклаш жазоси ва Жиноят кодексининг 205-моддаси 1-қисми санкциясида назарда тутилган озодликни чеклаш жазоси тайинлашни ҳамда иш бўйича қўлланилган эҳтиёт чорасини бекор қилишни лозим топди.

 Баҳодир ЖЎРАЕВ, Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ туман судининг судьяси.

 

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *