Кўрилди

Инспектор пора беришга далолат қилди

Умид Бектемиров “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси Фарғона вилоят бўлимида меҳнат келишуви асосида инспектор вазифасида ишлар экан, унинг хизмат вазифасига тўй, кафе, барлар ва бошқа кўнгилочар жойларда лицензиясиз концерт фаолияти билан шуғулланиб келаётган юридик ва жисмоний шахсларни аниқлаб, уларнинг лицензия олиши учун тегишли тартибда маълумотлар тузиш, бу борада мониторинг тадбирларини ўтказиб, лицензиясиз фаолият кўрсатаётган шахсларни огоҳлантиришдан иборат эди. У.Бектемировнинг ўзи мустақил равишда ҳеч қандай қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга эмас, фақатгина аниқланган қоидабузарликлар юзасидан “Ўзбекконцерт” давлат муассасасининг Фарғона вилоят бўлимига хабар бериш лозим бўларди, холос.

Аммо ўтган йилнинг ноябрь ойида Олтиарий туманидаги хонадонлардан бирида ўтаётган тўйда хизмат қилёатган маҳаллий хонанда Д.Раҳимовнинг ёнига бориб, ўзини таништириб, тўйда Д.Раҳимов лицензиясиз мусиқий фаолият билан шуғулланиб келаётганини аниқлаганини, унга 7 кун ичида лицензия олиш учун ҳужжатларни бўлимга тақдим этиши, акс ҳолда жавобгарликка тортилиши тўғрисида огоҳлантирди.

Лекин ушбу огоҳлантириш ортида У.Бектемировнинг ўз манфаати мавжуд эди.

Эртаси куни улар Олтиариқ тумани марказида учрашганида, У.Бектемиров ўзини гўёки Д.Раҳимовга яхшилик қилмоқчи бўлаётгандек қилиб кўрсатиб, мусиқачилик йўналишида фаолият юритишга рухсат берувчи рухсатнома (лицензия) олиб беришини, бунинг учун бўлим бошлиғи А.Султоновга 500 минг сўм ва давлат божига тўлов учун 446 минг сўм миқдорда пул бериши лозимлигини айтиб, уни алдаб, пора беришга далолат қилди.

Бироқ, Д.Раҳимов ҳозирча лицензия олиш учун бундай имконияти йўқлигини, бироз муддат беришини сўраганида, У.Бектемиров кўнмади.

Табиийки, Д.Раҳимов инспектор бунга жавобан қарши ҳаракат қилишга тушди ва ҳуқуқни муҳофаза этувчи идораларга ариза билан мурожаат этди.

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти Олтиариқ туман бўлими ходимлари томонидан Д.Раҳимовнинг аризасига асосан
ўтказилган тезкор тадбирда, У.Бектемиров алдов йўли билан Д.Раҳимовдан Фарғона шаҳар, Хўжамағиз маҳалласидаги умумий овқатланиш ошхонасида кимёвий ишлов берилган 950 минг сўм пулларни олган вақтида ушланди ва ушбу пуллар ундан холислар иштирокида далилий ашё тариқасида олинди.

Ўз хизмат вазифасини суиистеъмол қилиб, пора беришга далолат қилган У.Бектемировга суд ҳукми билан тегишлича жазо қўлланилиб, 1 йил муддатга “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси тизимида мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинди.

Маҳкамжон АБДУБАННАБОВ, жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судининг судьяси.   

 

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *