Кўрилди

“Оналарга эҳтиром” фестивали: МИБ ходимлари ҳам иштирок этди

Ўзбекистонда илк бор ташкил этилган «Оналарга эҳтиром» фестивали Фарғона вилоятида ҳам бўлиб ўтди.

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров таклифига асосан ўсиб келаётган ёш авлоднинг онгида ота-онага ҳурмат, фарзанд- лик бурчларини адо этиш каби фазилатларни шакллантириш мақсадида жорий йилнинг май ойини иккинчи ярмида ўтказилган мазкур тадбирда Мажбурий Ижро Бюросининг Фарғона вилояти органлари ходимлари ҳам фаол иштирок этдилар.

Жаннат – оналар оёғи остида. Жамиятимизда онага эҳтиром, умуман, оналарнинг ҳаётда тутган ўрни беқиёс. Бежиз Ватан ҳам онага менгзалмайди.

Хусусан, Фарғона, Қўқон ва Марғилон шаҳарлари, Қува, Бағдод, Бувайда, Қўштепа туманларида яшовчи 60га яқин оналар яшаб келаётган хонадонга кутилмаган ташриф буюрилиб уларнинг ҳолидан хабар олинди. Жумладан, Фарғона шаҳрида яшовчи Азизахон ая Каломова бундай тадбирлар муқаддам ўтказилмаганлиги, Бюро ходимларининг кутилмаганда унинг яшаш хонадонига ташрифларидан  ва оналарга қилинаётган эътибордан боши кўкка етганини маълум қилди.

Марғилон шаҳрида тиббиёт соҳасида ишлаб келаётган Матлубахон аянинг иш жойига Бюронинг Марғилон шаҳар бўлими ходимларининг кутилмаган ташрифи ҳеч қачон унинг ёдидан чиқмаслигини, Бюро органларининг бундай тадбирни ташкиллаганликлари учун ўз миннатдорчилигини изҳор қилди.

“Оналарга эҳтиром” фестивали доирасида ўтказилган тадбир жараёнларида табрикланган оналар Бюро органлари ходимларининг ишларига барака, омад тилаб, узундан-узоқ дуолар қилишди.

 Бош прокуратура ҳузуридаги МИБнинг Фарғона вилоят бошқармаси Ахборот хизмати.

 

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *