Кўрилди

Божхона постидаги қулайликлар

Мамлакатимизда ташқи савдо операциялари билан шуғулланаётган тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларга қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш орқали республика экспорт салоҳиятини мустаҳкамлаш, унинг ҳажмини ва турларининг кенгайишига эришилмоқда.

Бу борада Фарғона вилоятининг экспорт-импорт операцияларини расмийлаштиришда Фарғона вилоят Божхона бошқармаси таркибидаги “Қиргули” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости хизмати алоҳида аҳамиятга эга.

“Қиргули” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости вилоятдаги 200дан ортиқ экспорт-импорт операциялари билан шуғулланувчи тадбиркорларга хизмат кўрсатиб келмоқда. Фарғона шаҳрининг “Қиргули” мавзесида жойлашган йирик ишлаб чиқариш корхоналаридан “Азот” АЖ ва “Фарғона нефтни қайта ишлаш” корхонаси каби корхоналарнинг ташқи савдо операциялари ҳам айнан шу божхона поти томонидан расмийлаштириб келинмоқда. Пост таркибида 1 та экспортга кўмаклашувчи божхона пункти ва 3 та божхона омборлари мавжуд.

“Қиргули” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 544 партиядаги жами 23,9 миллион АҚШ долларига тенг бўлган товарлар экспорти божхона режимига расмийлаштирилган. Экспортга расмийлаштирилган асосий товарлар – минерал ўғитлар 6,5 миллион АҚШ долларлик, нефть маҳсулотлари 5,5 миллион АҚШ долларлик, мева ва сабзавотлар 500 минг АҚШ долларлик, тўқимачилик маҳсулотлари 210 минг АҚШ долларни ташкил этди.

Давлатимиз раҳбарининг “Божхона маъмуриятчилигини ислоҳ этиш ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги 6005-сонли Фармонига асосан, божхона тизимида коррупция, ноқонуний валюта операциялари ҳамда  божхона тўловларини тўлашдан бўйин товлашга қарши курашишда божхона маъмуриятчилигининг замонавий усулларини қўллаш белгиланган.

Ҳозирда экспорт ва импорт товарларининг божхона расмийлаштирувини амалга оширишда тизимда жорий этилган автоматлаштирилган ахборот дас- турларидан самарали фойдаланилмоқда. Товарларнинг божхона назорати ҳамда расмийлаштирувида “яшил”, “сариқ” ва “қизил” йўлакларнинг  жорий қилиниши мамлакатимизда бизнесни юритиш жараёнларини тезлаштириш ва соддалаштиришга хизмат қилиш билан бир қаторда, коррупцияга имкон берадиган турли ҳолатларнинг ҳам олдини олишга хизмат қилмоқда.

Божхона органларида амалиётга жорий этилган мазкур хавф профиллари асосида божхона юк дек- ларацияларини йўлакларга ажратилишида “Қиргули” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости томонидан 2021 йилда экспорт божхона режимига расмийлаштирилган жами 544 партиядаги юклар бўйича таҳлил қилинди ва божхона юк декларацияларининг фақатгина 15 фоиз қисми “қизил” йўлакка йўналтирилиб, тўлиқ божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказилганлигини кўришимиз мумкин. Қолган 85 фоиз қисми эса “яшил” ва “сариқ” йўлакка йўналтирилиб, соддалаштирилган тартибда божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказилди.

Тадбиркорлар томонидан олиб келинган товарларни импорт божхона режимига расмийлаштиришда жорий йилда жами 841 партиядаги юклар бўйича божхона юк декларацияларининг 21 фоиз қисми “қизил” йўлакка йўналтирилди ва қолган 79 фоиз қисми “яшил” ва “сариқ” йўлакларга йўналтирилиб, соддалаштирилган тартибда тезкорлик билан божхона назорати ҳамда расмийлаштирувидан ўтказилди.

Мамлакатимизда коронавирус пандемияси ва глобал инқироз даврида экспорт-импорт фаолияти билан шуғулланаётган тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги 5969-сонли Фармонига асосан мамлакатимизда аҳолини бирламчи озиқ-овқат товарларига бўлган  эҳтиёжини қондириш ва уларнинг заҳирасини яратиш мақсадида импортга олиб келинган озиқ-овқат товарлари соддалаштирилган тартибда ва тўғридан-тўғри эркин муомалага чиқариш орқали божхона режимига расмийлаштириш белгиланган.

“Қиргули” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан божхона расмийлаштируви соддалаштирилган тартибда амалга оширилиши белгиланган ўсимлик ёғлари маҳсулотларини манзил – божхона       постига етиб келганда, сутканинг ҳар қандай вақтида ҳам тезкорлик билан божхона расмийлаштирувидан ўтказилмоқда. Буларнинг бари халқимизнинг ўсимлик ёғига бўлган эҳтиёжини тезкорлик билан қондириш ва ўсимлик ёғи заҳирасини яратишга қаратилганлиги билан изоҳлангади.

“Қиргули” ва бошқа ташқи иқтисодий фаолият божхона постлари томонидан жорий йилнинг ўтган даврида Россия ва Қозоғистондан жами қиймати 4,5 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 3 минг 721 тонна ўсимлик ёғи маҳсулотлари эркин муомалага чиқариш учун божхона режимига расмийлаштирилди.

Мазкур постга бириктирилган экспортга кўмаклашувчи божхона пунктида хизмат 24 соат давомида ташкил этилган бўлиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти бўйича божхона расмийлаштируви амалга оширилиши йўлга қўйилган. Бундан ташқари, экспортга кўмаклашувчи божхона пунктларида маҳсулотларни экспортга расмийлаштириш учун назорат ва сертификатлаштириш органлари жалб қилинган бўлиб, бу ерда барча ҳужжатлаштириш ва расмийлаштирув ишлари тезкорлик билан амалга оширилиши таъминланмоқда.

2021 йилда гилос, қулупнай ва ўрик каби мевалар экспорти бошланди. Унинг дастлабки партиялари Россия, Украина, Қирғизистон ва Қозоғистон каби давлатларга юборилди. Бунда экспортга кўмаклашиш божхона пунктлари ҳиссаси катта бўлмоқда. Асосий кўзланган мақсад – миришкор деҳқонларимиз томонидан етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сифатли ва тезкорлик билан хориж давлатларига етиб боришини таъминлашга қаратилган.

 Содиқжон БОЙМАТОВ, “Қиргули” ташқи иқтисодий фаолият божхона постининг катта инспектори.

 

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *