Кўрилди

Профилактика инспектори ва маъмурий ишлар бўйича судлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2833-сонли қарорига мувофиқ ҳафтанинг ҳар пайшанба куни “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” этиб белгиланган ва шу куни қонунийликнинг аҳволи ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича чора-тадбирларни атрофлича муҳокама қилиш учун жойларда, биринчи навбатда криминоген вазият номақбул бўлган ҳудудларда фуқароларнинг сайёр қабулларини ҳамда давлат идоралари ва ташкилотлари вакилларининг аҳоли билан учрашувларини ташкил этиш ҳамда ижтимоий аҳамиятга эга муҳим бўлган суд муҳокамалари бўйича сайёр суд мажлисларини ўтказиш белгилаб қўйилган. Қарор ижросини таьминлаш мақсадида жойларда ҳуқуқбузарликларнинг келиб чиқиш сабаблари сайёр суд мажлисларида атрофлича таҳлил қилинади. Хусусан, ҳуқуқбузар-   ликлар профилактикаси кунида айрим ҳуқуқбузарликлар жойларда муҳокама қилиниб, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва шарт-шароитлари, яратиб берилган омиллар атрофлича таҳлил қилинади. Келгусида салбий ҳолатларни олдини олиш мақсадида тегишли чора-тадбирлар амалга оширилади. Бундай тадбирларни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад – жиноятчиликни олдини олиш, айниқса, ёшлар ва вояга етмаганларнинг  жиноят кўчасига кириб қолишига  йўл қўймаслик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилган тадбирлар давомида ички ишлар органларида профилактик ҳисобда турувчи   шахслар ҳамда уларнинг оила аъзолари билан суҳбатлар ўтказиш, авваломбор, ота-онаси, яқин қариндошлари олдида муҳокама қилиш ҳуқуқбузарлик содир этган шахсни келгусида ҳуқуқбузарлик содир этишини олдини олишнинг энг самарали йўли бўлиб хизмат қилади.

Жиноятларни олдини олишда ҳамкорлик бу – маъмурий ҳудудда криминоген вазиятни доимий равишда таҳлил қилиб бориш, жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таьминлаш, ҳуқуқ- бузарликларни олдини олиш, ижтимоий-руҳий муҳитни соғломлаштириш, криминоген омиллар таъсирини кучсизлантириш ва йўқотиш, ўзининг ҳулқи, ҳаёт тарзи бўйича жиноят содир этишга мойил бўлган шахсларни аниқлаш ва уларга тарбиявий профилактик таъсир кўрсатиш, содир этилган жиноятларни очиш, қидирувдаги жиноятчиларни аниқлаш ва уларни ушлаш, ҳуқуқ- бузарликларнинг сабаб ва шароитларини аниқлаш ва бартараф этиш бўйича барча субъектларнинг қонун ва қонуности ҳужжатларида белгиланган ваколатлар, усул ва шакллар асосида, келишилган тартибда биргаликда фаолият олиб бориш жараёнидир.

Ички ишлар органларининг профилактика инспекторларини суд органлари билан ҳамкорлиги бу – туман (шаҳар) суди қонун билан унинг ваколатлари доирасига киритилган жиноят ишларини ва маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни, шунингдек, қамоққа олиш ёки уй қамоғи муддатини узайтириш тўғрисидаги, айбланувчини лавозимидан четлаштириш ҳақидаги, шахсни тиббий муассасага жойлаштириш тўғрисидаги ёхуд айбланувчининг тиббий муассасада бўлиш муддатини узайтириш ҳақидаги, мурдани эксгумация қилиш тўғрисидаги, почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш ҳақидаги, амнистия актига асосан жиноят ишини қўзғатишни рад этиш тўғрисидаги ёки жиноят ишини тугатиш ҳақидаги ёхуд маҳкумни жазодан озод қилиш тўғрисидаги илтимосномаларни кўриб чиқади.

Бундан ташқари, фуқароларнинг, шу жумладан, вояга етмаганларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, уларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, етказилган моддий зарарни қоплашга доир қонунларнинг ижросини таъминлаш, маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни ҳал этиш профилактика инспекторларининг инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишда, уларни турли тажовузлардан муҳофаза этишда суд органлари билан ҳамкорлиги муҳим аҳамият касб этади. Бунда ҳуқуқбузарликларнинг ҳар бир факти юзасидан судларга тегишли ишларни ўз вақтида ҳужжатларини расмийлаштиришлари, ушбу ишларни судда кўриб чиқилиши ва зарурий чоралар кўрилишини таьминлаши лозим. Шу билан бирга, мазкур жараён орқали фуқароларнинг бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини самарали ҳимоясини таьминлай олади.

Профилактика инспекторларининг суд органлари билан ҳамкорлигининг ҳуқуқий асосларини    қуйидаги гуруҳларга ажратиш мумкин:

а) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари;

б) Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари;

в) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг қарорлари;

г) ҳуқуқбузарликлар профилактикасига оид халқаро норматив-ҳуқуқий хужжатлар;

д) Ички ишлар вазирлигининг идоравий, шунингдек, бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари билан биргаликда қабул қилган идоралараро норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 121-моддасида қонунийлик ва ҳуқуқ тартиботни, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишда жамоат ташкилотлари ва фуқароларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ёрдам кўрсатиши мумкинлиги кафолатлангани ички ишлар органлаининг жамоатчилик билан ҳамкорлигини ташкил қилишга асос яратиб берган бўлса, 58-моддасида давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг жамоат бирлашмалари фаолиятига, айни пайтда жамоат бирлашмаларининг давлат органлари ва мансабдор шахслар фаолиятига аралашишига йўл қўйилмаслиги ушбу ҳамкорликнинг аниқ чегарасини белгилаб беради.

Профилактика инспекторлари фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш бўйича Ўзбекистон Рес- публикаси қонун хужжатларига риоя қилган ҳолда, жумладан, Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 11 сентабрдаги “Жисмоний ва юридик шахс- ларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни ва ушбу қонунга мувофиқ  ИИВнинг 2017 йил 14 ноябрь кунги 252-сонли “Ички ишлар органларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни такомиллаштириш тўғрисида”ги буйруғига асосан қонуности ҳужжат сифатида ариза ва шикоятлар ўз вақтида кўриб чиқилмоқда. Юқорида келтирилган ҳуқуқий асосларга кўра, мурожаатларни кўриб чиқиш муддатлари ариза ёки шикоят масалани мазмунан ҳал этиши шарт бўлган ички ишлар органига келиб тушган кундан эьтиборан ўн беш кун мобайнида, қўшимча ўрганиш ва текшириш, қўшимча ҳужжатларни сўраб олиш талаб этилганда эса бир ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилиши белгилаб берилган.

 

Муродулло ВОҲИДОВ, Ўзбекистон Республикаси ИИВ академиясининг курсанти.

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *