Кўрилди

“Жентра” ҳайдовчиси 27 миллион 800 минг сўм жарима тўлади

Қўқон шаҳрида яшовчи фуқаро А.Жумабоев 2020 йил январь ойидан 2021 йил апрель ойига қадар бошқарувидаги “Жентра” русумли, 40 G 145 UA давлат белгили автомашинада жами 24 маротаба йўл ҳаракати қоидаларини бузди. Бироқ, А.Жумабоев Мажбурий ижро бюросининг Қўқон шаҳар бўлимига келиб тушган 24 та қоидабузарлик бўйича жами тайинланган 27 миллион 846 минг сўм жарима жазосини умуман тўламасдан бўйин товлаб келаверди. Бир неча бор огоҳлантиришларга қарамасдан қарздор жаримани тўламагач, йўл-патруль хизмати инспекторлари билан ўзаро ҳамкорликда ўтказилган деярли бир ой давом этган тадбирда “Жентра” русумли, 40 G 145 UA давлат белгили автомашина Қўқон шаҳрида айнан А.Жумабоевнинг бошқарувида ҳаракатланиб кетаётган вақтда ушланди. Жарима майдончасидан автомашинани олиб чиқишнинг бошқа чораси топилмагач, А.Жумабоев 24 та ижро ҳужжати бўйича 27 миллион 846 минг  сўм жаримани тўлиқ тўлаб беришга мажбур бўлди. Шу билан бирга, ижро ҳужжатларини ўз вақтида бажармаганлиги сабабли маъмурий жавобгарлик масаласи ҳам ҳал этилди.

 Муродил МИРЗАБОЕВ, Бош прокуратура ҳузуридаги МИБ Фарғона

туманлараро бўлимининг давлат ижрочиси.

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *