Кўрилди

234 миллион сўм солиқ қарзи нақд ундирилди

Олтиариқ туманидаги “Олтиариқ монтаж спецстрой сервис” МЧЖ  қурилиш-таъмирлаш ишлари билан шуғулланиб, давлатга 234 миллион сўм солиқ қарзини тўлашдан бўйин товлаб келаётганди.

2021 йил 26 январда Мажбурий ижро бюросининг Олтиариқ туман бўлими томонидан қўзғатилган ижро иши юритуви бўйича қарздор жамият масъуллари бир неча бор огоҳлантирилишига қарамасдан солиқ қарзини тўлашга умуман эътибор қаратишмади. Давлат ижрочиси томонидан қарздорнинг банк ҳисоб рақамида пул маблағи йўқлиги ва транспорт воситаси ҳам аниқланмаганлиги сабабли  жамиятнинг бошқа тадбиркорлик субъектларида дебитор ҳақдорлиги мавжудлиги аниқланди.

Дебитор ҳақдорлик ҳисобидан солиқ қарзини ундиришга киришила бошланганида, буни қарангки, қарздор жамият масъуллари 234 миллион сўм солиқ тўловларини нақд шаклда тўлаб кетишди. Бунинг устига, ўз вақтида тўланмагани сабабли 11 миллион сўм ижро йиғими ҳам қўшимча равишда ундириб олинди.

 Қаҳрамон ҲОШИМОВ, Бош прокуратура ҳузуридаги МИБ Фарғона туманлараро

бўлимининг давлат ижрочиси.

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *