Кўрилди

Алимент тўламаган… она жаримага тортилди

 Риштон туманида яшовчи З.Исматова 2018 йил 1 февралдаги суд буйруғига асосан уч нафар вояга етмаган фар-  зандларининг моддий таъминоти учун алимент тўлаши белгиланганди. Мажбурий ижро бюросининг Риштон туман бўлими томонидан қарздор она З.Исматова бир неча маротаба огоҳлантиришларга қарамасдан 2019 йил ноябрь ойидан 2021 йил апрель ойига қадар 15 ой давомида жами 21 миллион 564  минг 72 сўм алимент пулини тўлашдан қасддан бўйин товлаб келди. Унга нисбатан Ўзбекистон Респуб- ликаси МЖтКнинг 474-моддаси 1-қисми билан тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича Риштон туман судида кўриб чиқилаётган вақтда ҳам алимент тўлашдан бош тортганлиги сабабли суд МЖтКнинг 33-моддасини қўллаб, маъмурий қамоқ жазоси ўрнига енгилроқ жазони, яъни базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари миқдорида 1 миллион 225 минг сўм жарима жазоси тайинланди.

Рустамжон РАЗЗОҚОВ, Бош прокуратура ҳузуридаги МИБ Фарғона туманлараро

бўлимининг давлат ижрочиси.

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *