Кўрилди

Captiva хатланди, навбат бошқаларига

Мажбурий ижро бюросининг Наманган туман бўлими томонидан банклар фойдасига ундирув билан боғлиқ ҳужжатлар ижросини таъминлаш борасида тегишли чора-тадбилар кўрилмоқда. Хусусан, куни кеча олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида тижорат банкида гаров сифатида қўйилган Captiva русумли транспорт воситаси топилиб, вақтинча тортиб қўйилди.

Аниқланишича, фуқаролик ишлари бўйича Янгиқўрғон туманлараро судининг 2021 йил 25 март кунги қарорига кўра, жавобгар жамиятдан даъвогар “Ипотека банк” АТИБ Наманган вилоят филиали фойдасига 822 миллион 705 минг 296 сўм кредит қарздорликни ундириш кўрсатиб ўтилган. Ундирув жамият ва 4 нафар фуқароларнинг Malibu 2, Captiva, Lacetti ҳамда Nexia 3 автотранспорт воситаларига қаратилган ва бошланғич нархлари белгиланган. Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг Наманган  туман бўлими иш юритувига олинган ва давлат ижрочиси томонидан қарор қабул қилиниб, тарафларга юборилган. Ихтиёрий муддат ичида жамият мутассаддилари кредит қарздорликни бартараф этишмади. Шундан сўнг мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилиб, гаровдаги транспорт воситаларини тортиш ишлари бошланди.

 Даврон ИКРАМОВ, Бош прокуратура ҳузуридаги

МИБ Наманган туман бўлимининг бошлиғи.

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *