Кўрилди

Давлат манфаатларига зарар етказишди

   Департаментнинг Олтиариқ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, тумандаги “Сув истеъмолчилари уюшмаси”нинг мансабдор шахслари мансаб ваколатидан қасддан фойдаланиб, 2020 йилда 21 нафар ишчи-ходимга жами 129 миллион 200 минг сўм иш ҳақини кам ҳисоблаб, ушбу маблағни уюшма раҳбари, бош ҳисобчи ва унинг ёрдамчиси ўзларига ортиқча иш ҳақи сифатида расмийлаштириб олиб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланди.

Шунингдек, уюшманинг мансабдор шахслари 2020 йилда тумандаги фермер ва деҳқон хўжаликлари томонидан қишлоқ хўжалигида аслида 214.110,0 минг м3 сув истеъмол қилинган бўлсада, уюшма томонидан туман солиқ идорасига тақдим этилган ҳисоботларда истеъмол қилинган сув миқдорини 170.421,5 минг м3 сув деб камайтириб кўрсатганликлари оқибатида 199 та пахта-ғалла етиштирувчи фермер хўжаликлари ва 495 та бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар томонидан жами 11 миллиард 929 миллион 500 минг сўм сув солиғи ҳисобланмасдан ва тўланмасдан, давлат манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказилишига сабабчи бўлганлар.

“Сув истеъмолчилари уюшмаси”нинг мансабдор шахсларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 Дониёржон МАМАРАСУЛОВ, Бош прокуратура ҳузуридаги

Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси ходими.

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *