Кўрилди

100 ақш долларини пора қилиб…

Департаментнинг Бешариқ туман бўлими томонидан Фарғона вилоят транспорт бошқармаси ходимининг аризасига асосан ўтказилган тезкор тадбирда «Нексия-2» русумли автомашина ҳайдовчиси аҳолига лицензиясиз транспорт хизмати кўрсатиш фаолияти билан шуғулланганлиги ҳолати бўйича расмийлаштирилган баённомани судга юбормасдан, уни фойдасига ҳал қилиб бериши эвазига туман ИИБ ЙҲХГ биноси ёнида вилоят транспорт бошқармаси ходимига 100 АҚШ доллари миқдорида пора таклиф қилиб, берган вақтда ашёвий далил билан ушланди.

Фуқаро Г.Р.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Ҳаётбек МУЛЛАЖОНОВ, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг

Фарғона вилоят бошқармаси бўлим бошлиғи.

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *