Кўрилди

64 ёшли фирибгар аёл

64 ёшли Матлубахон Эгамбердиева сўнгги вақтларда оилавий қийинчиликларини рўкач қилиб, танишларининг қизларини Қува туманидаги Тиббиёт бирлашмасига ишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, жарақ-жарақ АҚШ долларларини олиб, ўз эҳтиёжлари учун ишлатишни ўзига одат қилиб олди.

Чунончи, М.Хабибулаеванинг қизи М.Алимова иш ахтариб юрганидан хабар топиб, унинг қизини Тиббиёт бирлашмасига ишга жойлаб қўйишини айтиб алдаб, унинг ишончига кириб, 150 АҚШ долларини, М.Акбарованинг қизини ишга жойлаш учун 200 АҚШ долларини, З.Ҳамрақулованинг қизи учун 300 АҚШ доллари, М.Мирзакаримовани ишга жойлашга деб 300 АҚШ доллари, Ш.Ҳусанованинг ўғли Н.Зайлобиддиновга иш топиб бераман деб 250 АҚШ доллари, С.Жураеванинг келини М.Кенжаевани ишга жойлаш учун 250 АҚШ доллари, М.Содиқованинг қизи Г.Ҳакимовага иш топиш учун 250 АҚШ доллари, М.Гиязовани иш ахтариб юрганидан хабар топиб, ундан 300 АҚШ доллари, З.Нурманованинг қизи Х.Солиева учун 300 АҚШ доллари, М.Мўйдинованинг қизи Ш.Шахобиддиновага иш топиб бераман деб 200 АҚШ доллари, Д.Ҳасанбоевнинг синглиси Х.Ҳасанбоева учун 200 АҚШ доллари, Г.Джураеванинг қизи О.Абдураимовани ишга киритиш учун 300 АҚШ доллари миқдорида пулларни олиб, эҳтиёжи учун ишлатиб юборди. Аммо биронтасини ишга жойламади.

Натижада фирибгар аёлга алданиб қолган жабрланувчилар ҳуқуқ-тартибот идораларига ариза билан мурожаат этди.

Суд судланувчи М.Эгамбердиевага нисбатан жазо тури ва миқдорини тайинлашда, унинг муқаддам судланмагани, қилмишидан пушаймонлиги, ёши 64да бўлиб, нафақада экани, жабрланувчиларга етказилган моддий зарарларнинг катта қисмини (80 фоизи) бартараф этгани ва жабрланувчилар суддан унга енгиллик сўрашганини жазони енгиллаштирувчи ҳамда унинг ижтимоий хавфлилигини жиддий камайтирувчи ҳолатлар деб топиб, амалдаги қонунларга биноан озодликни чеклаш жазоси тайинлашни ва унинг таъсирини ошириш учун судланувчи зиммасига қўшимча тақиқлар юклашни лозим топди.

Шу билан бирга, жабрланувчиларга етказилган жами 2 минг 100 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни ўз эгаларига қайтариш мажбуриятини ҳам юклади.

 Дилшод ИМАТОВ, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг

Қува туман бўлими ходими.

 

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *