Кўрилди

Сайлов қонунчилигидаги янгиликлар

2017-2020 йилларда барча жабҳалар каби сайлов тизимимизда ҳам демократик ўзгаришлар амалга оширилиб, сайлов тўғрисидаги қонунчилик ҳам очиқлик ва шаф-  фофлик принциплари билан тўлдирилди. Хусусан, “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисидаи”ги, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари сайлови тўғрисида”ги, “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари сайлови тўғрисида”ги қонунлар бекор қилиниб, ягона Сайлов кодекси амалга киритилди ва унда сайловнинг очиқлиги ва шаффофлигини таъминловчи бир қатор демократик принциплар белгилаб қўйилди. Янги Сайлов кодекси 18 та боб ва 103 та моддадан иборат бўлиб, унда сайлов ўтказишнинг умумий принцип- лари, сайлов комиссияларининг вазифа ва ваколатлари, сайловчилар рўйхатини тузиш, кузатувчилар, вакиллар ва оммавий ахборот воситлари вакилларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, номзодлар кўрсатиш ва уларни рўйхатга олиш, сайловолди ташвиқотларини олиб бориш, овоз беришни  ташкил этиш ва ўтказиш, сайловни молиялаштириш, жисмоний ва юридик шахсларнинг сайлов билан боғлиқ мурожаатларини кўриб чиқиш, сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик каби масалалар ўз аксини топган. Эски қонунларга кўра, участка сайлов комиссияси аъзоларининг барчаси битта ташкилотдан тавсия этилиши мумкин эди. Янги Сайлов кодексининг 25-моддаси 3-қисмига асосан участка сайлов комиссияси аъзоларининг ярмидан кўпи битта ташкилотдан тавсия этилиши мумкин эмаслиги белгиланиб, сайлов қонунчилигидаги шаффофлик ва холисликка путур етказувчи камчилик бартараф этилди. Аввалги қонунчиликда чет давлатда турган фуқаролар ҳам сайловда иштирок этиши мумкинлиги белгиланган бўлсада, уларнинг сайловда иштирок этиш механизми мавжуд эмас эди. Сайлов кодексининг 271-моддасида Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида тузилган участка сайлов комиссиялари чет давлатда турган фуқароларни сайловчилар рўйхати билан танишиш усули, жойи ва вақти тўғрисида хабардор қилиши, яъни ўша ердаги оммавий ахборот воситалари орқали сайлов манзилини эълон қилиши белгиланиб, чет давлатдаги фуқароларнинг сайловда тўлақонли иштирок этиш механизми яратилди. Аввалги қонунларга кўра, номзодларнинг сайловчилар билан учрашувини ташкил этиш участка сайлов комиссиялари зиммасига юклатилган эди. Сайлов кодексининг 48-модддаси 2-қисмига асосан участка сайлов комиссиялари зиммасидан бу вазифа чиқариб ташланиб, учрашувларни номзод ва сиёсий партиялар мустақил равишда ўтказиши белгиланди ва бу билан участка сайлов комиссиялари фаолиятининг шаффофлиги таъминланди. Аввалги қонунларда сайлов комиссиялари фаолиятини молиялаштириш жиҳатлари тўлиқ белгиланмаган, масалан, доимий иш жойига эга бўлмаган ёки нафақа ёшидаги комиссия аъзоларига ҳақ тўланмас эди. Сайлов кодексининг 99-моддасига кўра, сайлов комиссияларининг аъзоларига сметада кўрсатилган миқдорда транспорт, овқатланиш ва бошқа харажатларининг ўрнини   қоплаш мақсадида компенсация тўланиши, комиссиянинг доимий иш жойига эга бўлмаган аъзоларига, шу жумладан, пенсионерларга ҳам иш ҳақи тўланиши белгиланди. Сайлов комиссиялари аъзолари меҳнатига бундай тартибда муносиб ҳақ тўлашни белгиланиши эса сайловни ташкил этиш ва ўтказишда холисликни таъминлайди. Сайлов кодексида ўз ифодасини топган фуқароларнинг хоҳиш-иродаси эркин билдирилишини таъминловчи яна кўплаб қоидаларни келтириш мумкин. Сайлов қонунчилигимизга киритилган янгиликлар мамлакатимизда демократик давлат барпо этиш ва халқ фаравонлигини юксалтиришга хизмат қилади.

Раҳматжон АРАПОВ, жиноят ишлари бўйича Ёзёвон туман судининг раиси.

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *