Кўрилди

Фарғона вилоят прокуратурасида  

2021 йил 28 май куни Фарғона вилоят прокуратурасида оммавий ахборот воситалари вакиллари, шу жумладан, мустақил блогерлар билан матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоят прокурорининг ўринбосари Беҳзод Исмоилов, вилоят прокуратурасининг таркибий тармоқ раҳбарлари иштирок этдилар.

Матбуот анжуманида вилоят прокурори ўринбосари Б.А.Исмоилов ва таркибий тармоқ раҳбарлари сўзга чиқиб, Давлат раҳбарининг Фарғона вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлари, вилоятда янги «ўсиш нуқта»ларини шакллантириш, ҳудудни маҳаллабай комплекс ривож- лантириш, аҳоли учун муносиб турмуш шароитини яратиш ва мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича амалга оширилаётган ишларга тўхталиб ўтишди.

Чунончи, Давлат раҳбарининг Фарғона вилоятига ташрифи давомида аҳоли билан ишлаш, уларнинг муаммоларини тезкорлик билан ҳал этиш, энг муҳими, халқ розилигига эришиш бўйича “маҳаллабай” ишлаш тизими жорий этилди.

Вилоятдаги ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғинида тижорат банкларининг малакали вакили, секторларда 5 нафардан иқтисодий комплекс раҳбар-ходимларидан иборат “Бошқарув офис”лари ташкил этилди. Маҳаллаларда тадбиркорликни   ривожланишига тўсиқ бўлиб турган муаммолар, мавжуд имкониятлар, шунингдек, маҳалланинг ўсиш нуқталарини аниқлаш мақсадида туман (шаҳар) ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари раҳбарлигида ҳудудий мувофиқлаштирувчи гуруҳлари ташкил этилди. “Йўл харита”лари асосида маҳаллаларда 41 та йўналишдаги “ўсиш нуқталари” аниқланиб, асосан сабзавотчилик, боғдорчилик, деҳқончилик, узумчилик, иссиқхона, чорвачилик, енгил саноат йўналиши, ҳунармандчилик ва хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш белгиланди.

Янги тизим йўлга қўйилганлиги натижасида бугунги кунга қадар маҳаллаларда 15 мингдан ортиқ муаммолар ҳал этилди. Асосий эътибор вилоятдаги 13 та оғир аҳволдаги маҳаллалардаги ичимлик суви, ички йўллар ва электр энергияси билан боғлиқ ижтимоий муаммоларни ҳал этишга қаратилди. Аҳолининг эҳтиёжманд қатламини ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш борасидаги топшириқлар алоҳида назоратга олиниб, сектор раҳбарлари томонидан “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган оила ва фуқаролар билан манзилли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, 12 минг 856 та эҳтиёжманд оилалар, 11 минг 127 нафар хотин-қизлар ва 12 минг 857 нафар ижтимоий мухофазага муҳтож ёшларга ижтимоий-иқтисодий, моддий ва бошқа ёрдамлар кўрсатилди.

Ўз хизмат биносига эга бўлмаган 6 та маҳалла фуқаролар йиғинларига хусусий шерикчилик асосида бино қуриш ишлари олиб борилмоқда. Сектор раҳбарларининг масъулиятини янада ошириш ва уларнинг ишларига ҳаққоний баҳо бериш бўйича 15 та кўрсаткич бўйича баҳолаш тартиби жорий қилиниб, рейтинглар белгилаб борилмоқда.

Тадбир давомида журналистларнинг қизиқтирган саволларига жавоблар ҳам берилди.

 Нодиржон ДЖАЛОЛОВ, Фарғона вилоят прокурорининг Жамоатчилик билан алоқалар ва

ҳуқуқий ахборот бўйича катта ёрдамчиси.

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *